RU

Последние новости

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  0 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  26 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  17 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, сабаби Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмаган. Бугун ҳам ҳар тарафлама қийин ўйин бўлди. Тўғри, биз гол уришга эришдик, яна бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ "Қўқон-1912" жамоаси ҳам жисмонан, ҳам курашувчанлик тарафдан яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақибнинг толиқишини билардик, лекин улар ҳам бўш келмади. Биз бироз аниқроқ ўйин намойиш этишимиз ва кўпроқ вазият яратишимиз керак эди. Афсуски, бу борада оқсадик. Умуман олганда, ўйин биз учун фойдали бўлди. Эндиликда мазкур баҳсни таҳлил қиламиз. Ёшлар рақиб ҳимоявий ўйин намойиш этаётганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак.

- "Олимпик"нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн беш дақиқасида шогирдларингиз сусткашликка йўл қўйишига нима сабаб бўлди?

- Бундай дея олмайман. Чунки рақиб шунга мажбур қилди. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, шу боис ҳимоячиларимиз қийинчиликларга дуч келишди. Улар марказдан узун узатмалар, қанотлардан юришлар орқали ҳужум ташкиллаштирди. Баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, баъзиларини бартараф эта олдик.

- Шахзод Таиров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қўпол хатога йўл қўйди. Шунингдек, яна бир вазиятда хавфли ўйнади. Унинг ўйинга киришолмагани нима билан боғлиқ?

- Билмадим, эҳтимол, у ўйинга тайёр бўлмагандир, ҳар ҳолда марказий ҳимоячининг хатога қилишга ҳаққи йўқ. Лекин хатолар бўлиб туради. У билан суҳбатлашамиз. Бундай ўйинларга шай ҳолатда чиқиш керак, акс ҳолда рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкин", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика