RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, сабаби Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмаган. Бугун ҳам ҳар тарафлама қийин ўйин бўлди. Тўғри, биз гол уришга эришдик, яна бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ "Қўқон-1912" жамоаси ҳам жисмонан, ҳам курашувчанлик тарафдан яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақибнинг толиқишини билардик, лекин улар ҳам бўш келмади. Биз бироз аниқроқ ўйин намойиш этишимиз ва кўпроқ вазият яратишимиз керак эди. Афсуски, бу борада оқсадик. Умуман олганда, ўйин биз учун фойдали бўлди. Эндиликда мазкур баҳсни таҳлил қиламиз. Ёшлар рақиб ҳимоявий ўйин намойиш этаётганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак.

- "Олимпик"нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн беш дақиқасида шогирдларингиз сусткашликка йўл қўйишига нима сабаб бўлди?

- Бундай дея олмайман. Чунки рақиб шунга мажбур қилди. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, шу боис ҳимоячиларимиз қийинчиликларга дуч келишди. Улар марказдан узун узатмалар, қанотлардан юришлар орқали ҳужум ташкиллаштирди. Баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, баъзиларини бартараф эта олдик.

- Шахзод Таиров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қўпол хатога йўл қўйди. Шунингдек, яна бир вазиятда хавфли ўйнади. Унинг ўйинга киришолмагани нима билан боғлиқ?

- Билмадим, эҳтимол, у ўйинга тайёр бўлмагандир, ҳар ҳолда марказий ҳимоячининг хатога қилишга ҳаққи йўқ. Лекин хатолар бўлиб туради. У билан суҳбатлашамиз. Бундай ўйинларга шай ҳолатда чиқиш керак, акс ҳолда рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкин", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика