RU

Последние новости

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди" Новости

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Қаердадир омадимиз келди. Дарвозабонимиз ҳам яхши ўйнади. “Навбаҳор”да икки учта ажойиб вазият бўлди. Йигитлар охиригача курашишди. Наманганда ўйнаш қийин. Жамоа кучли, мухлислар ҳам кўп. 

- Бугун “Олимпик” футболчиларига бир неча марта шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Бу ўйинни чўзишга қаратилган ҳаракатмиди ёки футболчиларнинг жисмоний ҳолати шундай вазият кузатилишига сабаб бўлдими?

- Баъзи вазиятларда бу ҳолат кўзга ташланган бўлиши мумкин, аммо мен томондан бундай топшириқ бўлмагани аниқ. “Навбаҳор” кучли жамоа, балки футболчилар шу сабабли бироз нафас ростлаб олишга ҳаракат қилган бўлишлари мумкин. Бироқ, асосий эпизодларда кураш кетди, яхши вазиятлар бўлди. Бу - футбол. Ўша бир неча эпизодларда футболчилар майдонда ётгани учунгина “Навбаҳор” ғалаба қозона олмади деб бўлмайди. “Навбаҳор”да яхши вазиятлар бўлди, ўзлари ўша имкониятларни йўққа чиқаришди. Биз эса охиригача курашдик.

- “Олимпик”дан доим ташаббускорлик кўришга ўрганиб қолгандик. Бугун эса жамоангиз  эҳтиёткор ҳаракат қилди, ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Биринчи сабаб - “Навбаҳор”. Наманган клуби жуда кучли, шу билан бирга, ўз уйида ҳаракат қилди. Лекин бизнинг режа бундай эмас эди. Биз бошқача ўйин кўрсатмоқчи эдик. “Навбаҳор” бизга бу режани амалга оширишга имкон бермади. Ҳимояланишга тўғри келди. Йигитларим меҳнат қилишди ва ҳақли равишда бир очкони қўлга киритдик. Бошқа сабаб йўқ.

- “Олимпик” жамоаси Олимпиадага йўлланма олиш учун тузилганди. Миссия бажарилди. Жамоанинг кейинги тақдири нима бўлади?

- Ҳозир ёшларимиз кейинги Олимпиада учун тайёргарликни бошлаб юборган. Кўрамиз. Бу жамоа барибир йилни охирига қадар ўз фаолиятини давом эттиради. Сметамиз ҳам йилнинг охиригача мўлжалланган. Жамоа олий лигада ва охирига қадар курашамиз. Якуний қарорни раҳбарият ҳал қилади, мен бир нарса дея олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун “Олимпик” футболчилари яккама-якка курашларда ўзини аямади ва рақибга қаршилик кўрсатишди. Муҳим учрашувлар олдидан жароҳатлар юзага келишидан қўрқмадингизми?

- Бу футбол, буни олдини олишнинг иложи йўқ. Майдонга чиқдими, курашиш шарт. Ўйинчилар жамоанинг, ўзининг шаънини муносиб ҳимоя қилишлари керак. Албатта, жароҳат доим ҳаёлдан ўтади. Агар пешонада бўлса, машғулотлар пайти ҳам жароҳат юз бериши мумкин.

- Олимпиада олдидан иккита инсайд эшитдик. Биринчи канадалик футболчи ҳақида. Иккинчи эса Олимпиададан олдинги спаринг рақиблар. Шу икки масалага тўхталсангиз...

- Канадалик футболчи борасида олдинги ўйин ҳам мендан сўрашганди. Тўғриси, мен у ўйинчини танимайман. Ҳозирда ушбу футболчини кўздан кечириш имкониятимиз ҳам йўқ. Биз йилни бошида тақдим этган 70 нафар футболчидан иборат бошланғич р ўйхатдан бу ўйинчи жой олмаган. Афсуски, уни танимаганимиз учун рўйхатга қўшмаганмиз. Балки, ўша йигит яхши ўйинчидир. Кейинчалик буни кўрамиз. Ўртоқлик ўйинларига келсак, ҳозирда яна бир рақиб қидириш билан бандмиз. Халқаро бўлимимиз рақиб топиш устида ишламоқда. Буни вақт кўрсатади.

- Биринчи давра аввалида “Олимпик” жамоасидан “Навбаҳор”га икки нафар футболчи ўтмоқчи эди. Ўшанда Олимпиада саралаши сабаб улар “Олимпик”да қолганди. Вазифа бажарилди. Энди иккинчи даврада қайси футболчиларни бошқа клубларда кўришимиз мумкин бўлади?

- Бизда ижарадаги йигитлар бор. Улар биринчи даврадан сўнг кетиши мумкин. Агарда йигитларга ўсиш учун яхши таклифлар бўлса, биз қаршилик кўрсатмаймиз. Мен ҳеч қандай қаршилик кўрмаяпман. Вазифа уддаланди. Яхши жамоа бўлса, муаммо йўқ.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика