RU

Последние новости

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  1 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради" Новости

Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради"

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Малига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинига бўлаётган тайёргарлик, Олимпия ўйинлари ва бошқа мавузлар ҳақида гапирди.

– Тайёргарлик ҳақида гапирсангиз?

– Тайёргарликни бошладик. Икки кундан бери йиғиндамиз. Ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳамма соғ-саломат. Ҳамма ҳар хил формада етиб келди. Икки кун давомида йиғинга келган ўйинчиларни жисмоний ҳолатини тўғирлашга киришганмиз. Биз учун бу ўйинлар тажриба беради. Мали Африка жамоаси, уларнинг даражасини кўриб оламиз. Мали Олимпиада иштирокчиси, бу ўйин бизга Олимпия ўйинлари иштирокчиларини қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради. 

– Миллий терма жамоа билан бир вақтда йиғин ўтказиляпти. Жамоани яна тўлиқ йиға олмадингиз. Шу ҳақида гапирсангиз...

– Бошқа иложимиз йўқ. Терма жамоа ҳар доим устун. Уларда асосий ўйинлар бор. Ўйлайманки, Олимпиадага қадар тўлиқ таркибда йиғин ўтказамиз.

– ОТЖ учун олинаётган роликда Элдор Шомуродов иштирок этди. Бу Элдорни Олимпиадада кўришимизни англатадими?

– Нафақат Элдор, бошқа легионерлар ҳам узайтирилган рўйхатда бор. Ҳали вақт бор, олдинда Суперлига ўйинлари бор. Тўғри, Элдор таътилда бўлади, лекин барибир ҳали бир нима деб бўлмайди. 18 талик рўйхат тузишимиз керак. Рақобат бўлади, энг муносибларни таркибга жалб қиламиз.

– Олимпиададаги рақиблар ҳақида гапирсангиз?

– Олимпиадада биринчи марта иштирок этамиз.  Биз учун ҳам қизиқ. Рақиб ҳам Испания. Ҳаяжон бўлади. Бу турнирнинг яхши томонлари кўп. Ўйлайманки, турнирга яхши таёргарлик кўрамиз.

– Олимпия ўйинларидан нималар кутяпсиз?

– Олдимизга юқори мақсад қўямиз. Шунга яраша ҳаракат қиламиз. Осон бўлмаслиги аниқ. Биз учун биринчи навбатда тажриба бўлади. Ҳар бир ўйинга муносиб тайёрланамиз. Испания, Миср, Доминикан ҳам кучли жамоалар. Осон ўйинлар бўлмайди. Ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Майдонда ҳал бўлади. 

– Олимпиада олдидан Францияда йиғин ўтказасизлар. У ерда Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ҳақида хабарлар чиққанди. Яна бир рақиб бўйича янгилик борми?

– Бор. Ҳозир аниқ айта олмайман. Бу масала бўйича иш олиб борилмоқда. ЎФА буни тез орада эълон қилиши кутиляпти. Ҳозир мен аниқ бир нарса дея олмайман. 15 июль кунига рақиб қидирилмоқда. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика