RU

Последние новости

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  2 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ" Новости

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"

Осиё ўйинлари 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, улар яхши ҳаракат қилди. Ғалаба учун тайёргарлик кўрдик. Корея кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хатога йўл қўйишимиз оқибатида голлар ўтказиб юбордик. Биринчиси стандартдан эди, иккинчисида ўзимиз хато қилдик. Кореядек жамоа бундай хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлим бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқолмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги баҳсни таҳлил қиламиз. 

Футболда эмоция бўлиши табиий. Бунинг ҳам меъёри бор ва ундан четга чиқмаслик керак. Бугунги учрашувдаги қизил карточка ҳакам билан тортишиш оқибатида олинмади, бу жазо курашлар учун берилди. Корея шундоқ ҳам кучли жамоа ва уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ. Лекин аввалги ўйинда бўлгани сингари бугун ҳам улар тўқнашувларда майдон узра кўп маротаба ётиб олишди. Бизнинг фойдамизга эса ҳакам ҳуштак чалмади. Ҳеч ким бу ерга ютқазгани келмайди. Шогирдларим ҳали ёш, бу нарсани секин-секин тушуниб боради", — деди ўзбекистонлик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Гонгконг билан беллашади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика