RU

Последние новости

11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  8 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак" Новости

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади, деб ўйлайман. Йигитлар яхши ҳаракат қилиди.  Саудия Арабистонинг ҳар томонлама муносиб рақиблигини билар эдик. Қаердадир хатолар ва камчиликлар бўлди. Қайсидир маънода бу нарса керак эди. Уларнинг устида ишлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Айрим паллаларда футболчиларга тезкорлик ва агрессивлик етишмагандек кўринди...

- Рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатди. Икки жамоада ҳам қарши ҳужумларда имконият юзага келди. Чунки бўшлиқлар юзага келганида тезликни ишга солиш керак бўлади. Жамоавий ҳужумда тезлик иккинчи планга, ўйинни ташкил қилиш асосий планга чиқади. Айрим вазиятларда футболчилар ўйин ритмидан тушиб кетгандек бўлди. Ҳаяжон билан ҳам боғлаш мумкин. Лекин мен муаммо кўраётганим йўқ.

- Жамоанинг ҳимоядан чиқишида муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу нарса "Олимпик"да ҳам рўй беряпти. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Биз ҳаракат қилмоқдамиз.  Кўп вазиятларда индивидуал хатолар бўляпти. Бундан чўчиётганимиз йўқ. Ҳозирги хато бизга ўз устимизда ишлашимиз учун туртки бўляпти. Буни йўққа чиқара оламиз. Ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки футболчилар янада кучлироқ бўлади. 

- Бугун дарвозабон Владимир Назаров голда оддий хатога йўл қўйди. Тўпга чиқиб келишларда камчиликлари бор экан. Тўғри асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматов жароҳат олган. Лекин бу ёш тоифасида кучлироқ дарвозабон йўқми?

- Захирамизда яна 2та дарвозабон бор. Ҳаммасига имконият берамиз. Битта у эмас, кўп футболчилар хато қилди. Учрашувнинг ҳаяжон ва масъулияти борлиги ҳам таъсир ўтказди. Машғулотда ўн маротаба тепса, барчасини қайтаради. Босимдан бундай ўйинлар орқали чиқиб кетишни ўрганиш керак. Гол бўлган вазиятда техник хато қилди. Ўзига нисбатан ишончсиз ўйнади. Уларнинг келажаги порлоқ. Кейинчалик қандай ўсишига кўп нарса боғлиқ.

- Жамоада яққол ажралиб турадиган футболчилар Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов 90 дақиқа ўйнашга тайёрми? Уларни эртароқ алмаштиришингизни сабаби нимада?

- Хожимат Эркинов яхши формада эмас. Клубида ҳам аксарият ҳолларда захирадан майдонга тушмоқда. Ўйин ритмига киришиб кетишда муаммолари бор. Шу боис эртароқ алмаштирдик. Унинг кучини яхши биламиз.




Саад Ал Алшеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" 

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика