RU

Последние новости

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  1 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик" Новости

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги қисқача фикрларингиз?

- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Барча бугунги ғалабани кутаётган эди. "Турон" ва "Бухоро"га қарши учрашувлар осон бўлмаслиги аниқ эди. Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, лекин асосийси биз бугун ғалаба қозондик. 10 киши бўлиб қолиб ҳам йигитлар иродали ўйин намойиш этишди.

- Қизил карточка ўйинга қай даражада таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Четлатиш биз учун имтиҳон бўлди деб айта оламан, сабаби бир киши кам бўлиб қолганимизда катта босим бўлди. Ўйлайманки, агар четлатиш бўлмаганида кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса, рақиб хатосини кутиб қарши ҳужумга таяндик. 1:0 ҳисобини сақлаб қолдик ва бу учрашув биз учун анча фойдали бўлди.

- Мавсум давомида футболчиларингиз кўп маротаба майдондан четлатилмоқда ва ушбу ҳолат жамоангизни анча қийнаб қўйди, бугунги учрашувда ҳисобни сақлаб қолишга эришдингизлар, лекин кучли рақиблар бундай хатони кечирмаслиги мумкин. Қизил карточкалар сонини камайтириш учун, бош мураббий сифатида ушбу ҳолат бўйича йигитлар билан суҳбатлашмадингизми?

- Бу масала бўйича ишламоқдамиз. "Турон" билан бўлган баҳсга қадар 5та ўйинчимиз шу сабаб туфайли жамоага ёрдам бера олмаётган эди. Руҳшунос ушбу масала бўйича суҳбат олиб борди. Бугунги вазиятга келадиган бўлсак футболчига тажриба етишмади, йигитларнинг ёшлиги сабаб уларга совуққонлик етишмаяпти. Ушбу мавсумда нафақат бизда, балки барча жамоаларда қизил карточкалар кўпайиб қолди.

- Футболчи билан шахсан суҳбат олиб борасизми?

- Мен футболчи билан гаплашиб бўлдим, у майдони тарк этаётган вақти унга эътироз билдириб ўтдим. Ғиёсов машғулот жараёнларида ҳам шундай тарзда тўп олиб қўйишга ҳаракат қилади. Ўша вазиятда у сал енгилроқ ўйнаса бўлар эди. У ўзи учун хулоса чиқарди деб ўйлайман, сабаби ўйин амалиётидан маҳрум бўлиш футболчи учун катта жазо.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика