RU

Последние новости

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  0 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  9 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  3 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак" Новости

Тимур Кападзе: "Бизнинг аниқ мақсадимиз бор ва бу йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак"

U-21 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Украинада бўлиб ўтган Валерий Лобановский халқаро хотира турнири ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ҳар икки ўйинда ҳам футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Кеча Озарбайжонга қарши учрашувда ҳам рақибларимизга деярли имконият қолдирмадик. Кеча кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин кўпидан фойдалана олмадик. Аммо асосийси учрашувда ғалабага эришдик. 

Ҳар куни ўйин ўтказиш қийин, бироқ кечаги ва бугунги учрашувда асосий таркибда тушганлар ва захирадан қўшилганлар бир жамоа бўлиб ўйнашди. Уларнинг барчаси яхши ҳаракат қилишди. Украинага ҳам ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Бу кичик ғалаба бўлиши мумкин, лекин ҳали катта мусобақаларда ҳам ғалабаларни қўлга киритиб, юртимизни шаънини ишончли тарзда ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Бу ташкил этилган U-21 терма жамоамизнинг ва менинг мураббий сифатидаги биринчи совриним бўлди. Бундан кейин янада каттароқ мусобақаларда кучли ўйин кўрсатиб, олтин медаллар билан қайтишга ҳаракат қиламиз.Ўйлайманки, бундан кейин ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз, ҳар бир мусобақа ва ўртоқлик учрашувида бор кучимиз билан ўйнашга интиламиз. Энг асосийси бизни аниқ мақсадимиз бор ва ву йўлда барчамиз ҳаракат қилишдан тўхтамаслигимиз керак. Шу каби турнирлар орқали футболчиларимиз ўсишда давом этишади, ўсади деб ўйлайман.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика