RU

Последние новости

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди" Новости

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон II" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Андижон II" жамоасини ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйинимиз чиқмади, гол урилган ҳолатда хатога йўл қўйдик. Имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик, бироқ жуда қийналдик. Умуман олганда, балки футболчиларимиз менсимасдан ҳаракат қилишди, шекилли. "Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди. 

- Нима учун айрим асосий футболчиларни майдонга туширмадингиз?

- Ўйинлар ва тақвимимиз зич. Терма жамоа йиғинини ўтказдик, кейин сафарларимиз кўп ва толиқиб қоляпмиз. Шу боис 6 нафар футболчимизни Тошкентда қолдирдик. Биз ҳар бир футболчига имконият тақдим қиламиз, чунки улар ўсиши керак. Ўйинлар орқали тажриба орттиришади. Тўғри, хатолар учраб туради. Аммо хатолар устида ишлаймиз, бу нормал ҳолат.

- "Олимпик" ҳимоячилари кўп хато қилишди...

- Ҳа, тўғри. Буни устида ишлаймиз. Бу руҳий ва жисмоний ҳолатга хос. Ҳар бир ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

- Бугун бошқача "Олимпик"ни кўрдик. Кубок баҳсларига жиддий қаралмайдими?

- Йўқ, ҳаракат қилиб, тайёргарлик кўрдик. Мен ҳам кеча кечқурун келдим, Про лицензияга ўқиётганларнинг имтиҳони бўлганди. Нима бўлишидан қатъи назар, йигитлар бундан ҳам яхши ўйнай олишига ишонаман. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасига ойдинлик киритамиз. 

- "Андижон II" аъзоларидан кимни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоа узатмалар орқали ҳаракат қилди, қаердадир фоль ишлашга уринди, яхши имкониятларга эга бўлди. Олдингиз чизиқдаги ҳужумчи яхши ҳаракат қилди. Уларнинг услуби кўпроқ узатмалар орқали ташкил қилинди. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика