Тимур Ҳакимов: "Гол урганимдан хурсандман"
05 сен 2015 14:09
Новости
Тимур Ҳакимов: "Гол урганимдан хурсандман"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги жамоамиз бугунга қадар 3та ўйин ўтказди. БАА олимпиячиларига қарши кечган иккинчи баҳсда жамоамизнинг голини урган Тимур Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"БААга қарши иккинчи ўйин қийин бўлди. Учрашувда иккала жамоа футболчилари ҳам кўп меҳнат қилишди, яккакурашлар кўп бўлди. Рақибни қарши ҳужумдан сўнг жазолай олдик. Гол урганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яхши ўйнашга уринамиз. Бу йиғиннинг асосий мақсади Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш", - дейди Тимур Ҳакимов.
Комментарии