RU

Последние новости

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  16 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

Тимур Ҳакимов: “Бизнинг вазифамиз элитада жон сақлаб қолиш” Новости

Тимур Ҳакимов: “Бизнинг вазифамиз элитада жон сақлаб қолиш”

Кеча чемпионатимизнинг 23-турида Тошкент дербиси бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” ҳамда "Обод” жамоалари куч синашишди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Обод” клуби футболчиси Тимур Ҳакимов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Локомотив”га билан ўйин оғир бўлди. “Локомотив”га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик. Ушбу ўйинда 1 очко бўлса ҳам қўлга киритмоқчи эдик. Рақиб дарвозасини ишғол қилганимизда бироз ҳимояга эътибор қаратдик. Бу бизни хатойимиз эди. “Локомотив”дек жамоалар бундай хатоларни кечиришмайди. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум деб бежизга айтишмаган. Сени дарвозанга ҳужум уюштиришмасидан олдин сен рақиб дарвозасига ҳужум уюштиришин керак. Норхоновга тўпни аниқ етказиб берсам у гол уришини сезгандим. Кейинги турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини ўз уйимизда қабул қиламиз. Ушбу ўйинга ҳам жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. “Нефтчи”га қарши ўйинда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг вазифамиз элитада жон сақлаб қолиш”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Тимур Ҳакимов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика