Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди
28 ноя 2025 12:57
Новости
Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди
"Bild" нашрининг хабар беришича, "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини "Интер Майами"да давом эттиришга умид қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, 29 ёшли германиялик футболчи MLS клубининг лойиҳасига қизиқмоқда. Унга Лионель Месси билан бир жамоада тўп тепиш ғояси ҳам ёқади.
Вернер ушбу мавсум Бундеслигада 1 марта майдонга тушди ва 1 дақиқа ўйнади. 2022 йилнинг ёзида ҳужумчи 2020 йилдан бери ўйнаб келаётган "Челси" жамоасидан немис клубига қайтди.
Аввалроқ Вернер "Тоттенхэм" ва "Штутгарт" жамоаларида ўйнаган. Германия терма жамоаси сафида 57 ўйинда 24 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии