Тим Кэхилл ўзининг хайрлашув учрашувида 5 дақиқа тўп тепади
19 ноя 2018 17:50
Новости
Тим Кэхилл ўзининг хайрлашув учрашувида 5 дақиқа тўп тепади
Эртага, 20 ноябрь куни австралияликлар Ливанга қарши баҳс ўтказишади, бу 38 ёшли футболчи учун миллий жамоадаги сўнггиси бўлади. Кэхилл терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида ЖЧ-2018дан сўнг эълон қилган эди.
"Ўйиннинг 85 дақиқаси натижага қаратилган бўлади. Биз учун ўртоқлик ўйини деган тушунча йўқ. Сўнгги беш дақиқани Тиммига бағишлаш мумкин" - дейди Арнольд.
Кэхилл 2004 йилдан бери Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У ҳозиргача миллий жамоа сафида 107та учрашувда майдонга тушиб, 50та гол уришга муваффақ бўлди. У фаолияти давомида "Эвертон", "Миллуолл", "Нью-Йорк Ред Буллз", "Шанхай Шеньхуа", "Ханчжоу Гринтаун" ва "Мельбрун Сити" шарафини ҳимоя қилган. Айни дамда у Ҳиндистоннинг "Жамшидпур" клубида тўп тепади.
Комментарии