Тилеманс келажагига ойдинлик киритди
20 сен 2022 18:55
Новости
Тилеманс келажагига ойдинлик киритди
У ҳаракатланадиган "Лестер" ушбу мавсумда тўплаш мумкин бўлган 21 очкодан атиги бир очкогина жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда. Бельгия терма жамоаси аъзоси бундан бироз хафа эканини билдирди:
"Бу ерда (Бельгия билан) бироз тоза ҳаво олганимдан хурсандман. Чунки ҳозир "Лестер"да жуда қийин (давр). Клубда ишлар яхши кетмаётгани аниқ. Биз жамоа сифатида қўлимиздан келганини қиляпмиз. "Лестер"даги кетма-кет мағлубиятлар бизга жамоавий таъсир ўтказди. Батареяларимизни қайта кувватлантириш учун ушбу танаффусдан фойдаланишимиз керак. Буни хайолимдан чиқариб ташлаш жуда қийин, у миямда айланиб юради. Фақат болаларим бу ҳақда ўйлашдан мени халос эта олади", – деди футболчи анжуманда.
2023 йилда тугайдиган клуб билан шартномаси борасидаги саволга Тилеманс қуйидагича жавоб берди:
"Ҳозирда шартномам бўйича вазият ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен "Лестер"ни ёзда тарк этмадим, чунки лойиҳа тўлиқ булиши керак. Ҳозир "Лестер"да вазият ёмонлашаётгани мен қолганим учун афсусланишим керак дегани эмас".
Комментарии