RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  3 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  8 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Новости

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид дербисидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ўйин бўлиб ўтди. Биз ўйинни назорат қилдик, чиройли голлар урдик ва турли ҳолатларга тезкор муносабат билдирдик. Биз ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганиб чиқамиз ва ҳозирча, ўзимиздан талаб қилинаётган вазифаларни яхши уддалаяпмиз. гап яхши жисмоний ҳолатда бўлишда ва мураббий сўраган вазифаларни тўлиқ бажаришда".

"Биз яхши ҳимояландик ва қаторасига тўртинчи бор қуруқ ўйин ўтказдик. Катта ишни бажардик ва шу руҳда давом этишимиз зарур. Энди бизни "Кадис" билан ўйин кутиб турибди. Бу беллашувга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Рақибнинг жадвалдаги ўрни деярли ҳеч нимани англатмайди, ўйин қийин бўлиши аниқ".

"Винисиус жамоага келганида 18 ёшда эди ва у яхши футболчи эканлигини билардик. Баъзан у хатоларга йўл қўйди, лекин ишлашдан тўхтамади. Табиийки, у кучайиб бормоқда ва ўйиндан-ўйинга тажрибаси ортмоқда".

"Кроос ва Модрич ажойиб ҳаракат қилишди. Айниқса улар рақибнинг прессингидан қанчалик осон чиқиб кетишгани ва чизиқлар ўртасида яхши ўйин кўрсатилганини таъкидлаш лозим. Муҳими биз бундан қўрқмадик".

"Иккинчи ва учинчи ўриндаги рақибларни ҳам ҳурмат қилишимиз зарур. "Севилья" ва "Бетис" яхши ўйин кўрсатмоқда ва бор йўғи бир неча очкога ортда қолмоқда. "Атлетико" ва "Барселона" билан фарқни катталиги яхши, лекин Ла Лигадаги пойга давом этади".


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика