RU

Последние новости

17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  3 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  2 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  13 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман" Новости

Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"

"Флуминенсе" сардори Тиаго Силва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида "Челси" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

40 ёшли бразилиялик 2020 йилдан 2024 йилгача Лондон жамоасида ўйнаган ва улар билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Агар "Флуминенсе" КЖЧ финалида ўзи 8 мавсум ҳаракат қилган ПСЖ билан тўқнаш келиши мумкин.

"Ҳа, бу кўп нарсани англатади. Худога шукрки, мен бу икки клубда ("Челси" ва ПСЖ) ажойиб дамларни ўтказдим. Ҳозир эса фаолиятимнинг сўнгги босқичида ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам бериб, муҳим дақиқаларни бошдан кечирмоқдаман.

Агар "Челси"ни мусобақадан чиқариб юбора олсак, уларга бўлган муҳаббатимни қайд этган ҳолда, ўзгача аҳамиятли бўларди деб айтоламан. Биз бир-биримизга дуч келиб қолдик, начора фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурмиз. Бу ўйиндан сўнг автоматик тарзда “Челси”га, ЖЧдан кейин эса ПСЖга мухлислик қиламан. Ва ҳар доим шундай бўлиб қолади, чунки мен бу клублардан чексиз миннатдорман. Ўз имкониятларим доирасида ҳамма нарсани қиламан ва буни "Флуминенсе" учун қилишда давом этаман. Умид қиламанки, биз финалга чиқа оламиз", – деди Силва.

Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 8 июль куни Ист Резерфордда ўтазилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика