Тезкор хабар: Сергей Ребров – "Ал Айн" бош мураббийи!
07 июн 2021 01:21
Новости
Тезкор хабар: Сергей Ребров – "Ал Айн" бош мураббийи!
Венгриянинг "Ференцварош" клубини тарк этган украиналик мутахассис БААнинг "Ал Айн" жамоаси устозига айланди.
Бу ҳақда "Ал Айн" матбуот хизмати маълум қилди. Ҳозирча келишув шарти ва муддати ҳақида хабар берилмади.
Сергей Ребров "Ференцварош"ни 4 июнь куни тарк этган эди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, у Венгрия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилган.
Ребровнинг манфаатларини ҳимоя этувчи агент Шандор Варга, украиналик мутахассисга "Тоттенхэм"дан қизиқиш бўлаётганини ва уларда камида 8 та таклик борлигини маълум қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии