RU

Последние новости

12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   8 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  3 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  11 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  18 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  4 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1

"Тезкор студия"да фантастик "тўртлик": Қосимов, Абрамов, Арвеладзе ва Канчельскис иштирокидаги жонли эфирни томоша қилинг! (анонс) Новости

"Тезкор студия"да фантастик "тўртлик": Қосимов, Абрамов, Арвеладзе ва Канчельскис иштирокидаги жонли эфирни томоша қилинг! (анонс)

Карантин даврида "Championat.asia" ижодий жамоаси футбол мухлисларини зериктириб қўймаслик учун "Тезкор студия"нинг онлайн эфирини эътиборингизга ҳавола этмоқда.

Карантинда "Тезкор студия" ижодий жамоаси масофадан туриб онлайн ишлашни давом эттирмоқда. Бунга қадар ижодий жамоамиз Элдорбек Суюнов, Денис Иванков, Санжар Турсунов иштирокидаги илк онлайн дастурни тақдим этганди. Шунингдек, айни пайтда Белорусда фаолият юритаётган вакилларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров билан онлайн эфир ҳавола қилинди. Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев билан жанг санъати муҳокама қилинди.

Куни кеча эса ўзбек футболининг энг юқори бўғини бўлган ЎФА ва ПФЛ раҳбариятидан Равшан Эрматов, Аваз Мақсумов, Даврон Шоқурбонов, Азиз Ҳайдаров ҳамда Осиё футболи эксперти Алишер Никимбаев иштирокида ажойиб онлайн эфирда карантин даври ва коронавируснинг ўзбек футболига таъсири мавзуси муҳокама қилинди.

Энди эса "Тезкор студия" яна бир ажойиб дастурга тайёрланмоқда. Ҳали ҳеч қаерда биргаликда тўпланмаган ўзбек футболининг ҳозирги кундаги энг нуфузли мутахассислари, яъни етакчи жамоаларимиз мураббийлари - Миржалол Қосимов (АГМК), Шота Арвеладзе ("Пахтакор"), Андрей Канчельскис ("Навбаҳор"), ва Вадим Абрамов (Ўзбекистон МТЖ/"Бунёдкор") иштирокидаги жонли эфир бугун "Championat.asia" сайтининг "Facebook"даги расмий саҳифасида соат 16:00да бошланади.

Ажойиб мутахассислар иштирокидаги онлайн эфирда карантин даврида таниқли мураббийлар нималар билан бандлиги, коронавируснинг футболга бўладиган таъсири ва бошқа қизиқарли мавзулар муҳокамаси бўлади. Дастур расмий шаклдан четга чиққан ҳолда самимий муҳитда ўтиши режалаштирилмоқда. Бундай таниқли ва принципиал жамоалар бош мураббийларининг бир студияга тўплангани ва ноодатий форматдаги онлайн мулоқотини доим ҳам кузатиш имконияти бўлмайди. Бугун "Championat.asia" ижодий жамоаси Сизга бундай имкониятни тақдим этишга шай. Муҳими, Сиз уйда қолинг ва қизиқарли эфирни кузатиб, футбол ҳавосидан масофадан туриб нафас олинг!

Эфир давомида "Facebook" саҳифамиз фойдаланувчиларининг энг қизиқарли ва мавзуга оид саволлари мутахассисларга ўқиб берилади.

Жонли эфирни томоша қилиш ва савол йўллаш текин! Фақат шарти шуки, Сиздан "Championat.asia" сайтининг "Facebook"даги саҳифасига обуна бўлиш ва "Like" тугмасини босиш талаб этилади :-)

ФЕЙСБУККА ЎТИШ 

Гигантлар меҳмон бўладиган қизиқарли жонли мулоқотни ўтказиб юборманг ва уйда қолинг!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика