Тевес футболчилик фаолиятини якунламайди
06 дек 2019 22:25
Новости
Тевес футболчилик фаолиятини якунламайди
Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ҳужумчиси Карлос Тевес жамоа билан меҳнат битимини янгилашга умид қилмоқда.
35 ёшли форвард жамоа таркибида яна бир йил қолишни хоҳламоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг "Бока Хуниорс" билан амалдаги шартномаси декабрь ойи охирида якунланади.
"Мен бу клубни севаман, ўзимни бошқа жойда тасаввур қила олмаяпман. Мен "Бока Хуниорс"да ўйнашда давом этмоқчиман ва футболчилик фаолиятимни шу ерда тугаллайман", - дейди Тевес ESPN нашрига берган интервьюсида.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум "Бока Хуниорс" таркибида 10та учрашувда майдонга тушди ва 3 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.
Комментарии