Терри: "Неймар Месси ва Роналду даражасида эмас"
26 ноя 2022 13:05
Новости
Терри: "Неймар Месси ва Роналду даражасида эмас"
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Терри Неймар ҳақида фикр билдирди.
"Биз Роналду ва Месси ҳақида аллақачон гаплашган эдик, мен учун улар юқорида. Менимча, улардан пастда уч-тўртта футболчи бор, Неймар шу тоифага киради. Ва Мбаппе ҳам.
Мбаппеда ҳали бу даражага чиқиш имконияти мавжуд. У муваффақиятга эришадими ёки йўқ, кўрамиз.
Мени нотўғри тушунманг, Неймар жаҳон даражасидаги футболчи, лекин мен уни Роналду ва Месси даражасида деб ўйламайман", – деди Терри.
Аввалроқ Неймар жароҳати муносабати билан мухлисларга мурожаат қилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии