Терри: "Фаолиятимни "Челси"да якунламоқчиман"
27 мая 2015 10:44
Новости
Терри: "Фаолиятимни "Челси"да якунламоқчиман"
"Челси"нинг 34-ёшли сардори Жон Терри фаолиятини Лондон клубида якунлашни ният қилган.
"Фаолиятимни "Челси"да якунламоқчиман. Англиянинг бошқа клубида ўйнашни истамайман. Агар "Челси" мен билан шартномани узайтирмаса, аммо ўзим футбол ўйнашни хоҳласам, бошқа клубга ўтишим аниқ. MLSга ёки бошқа жойга кетаман. Айни дамда ёшим туфайли қаерда ўйнашимни фақат ўзим ҳал қила олмайман. Энг яхши вариант - фаолиятимни "Челси"да тугатиш. Жамоага келганимдан 35 ёшгача футбол ўйнашга умид қилган эдим" - дейди Терри.
Комментарии