RU

Последние новости

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  4 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  6 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Термиздаги ўйинда дарвозанинг ортига ҳакамлар қўйилади Новости

Термиздаги ўйинда дарвозанинг ортига ҳакамлар қўйилади

Хабарингиз бор, Суперлиганинг якуний тур баҳслари 27 ноябрь куни ўтказилади.

26-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Эътиборимизни "Сурхон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйинга тайинланган ҳакамлар тортди. 

СУРХОН – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ҳусан Музаффаров

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Аҳрол Рисқуллаев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жамшид Имамов

Гап шундаки, мазкур баҳсга дарвозаларнинг ортида ишлайдиган 2 нафар рефери ҳам сафарбар қилинган. Бу ҳолатга ҳакамлар департаменти раисининг аниқлик киритишини сўрадик.

"Биласиз, техник сабаблар туфайли Термиздаги ўйинларда ВАРдан фойдаланишнинг имкони йўқ. Бироқ, якуний турда мусобақадаги ўрнини кафолатлаш учун ҳаракат қилаётган 2 клуб тўқнаш келяпти. Ушбу ўйинда мағлуб бўлган жамоа кўп эҳтимол билан Суперлигани 12-ўринда тугатиб, плей-оффда ўйнашга мажбур бўлади. Шу туфайли бу учрашув натижасига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Дарвоза ортига қўйилган реферилар орқали бош ҳакамга майдондаги вазиятни кенгроқ назорат қилиш имкониятини яратдик", дейди Эркин Бахтиёров.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика