RU

Последние новости

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

Термага катта раҳмат, энди ЖЧ саралашини ўйлайлик Новости

Термага катта раҳмат, энди ЖЧ саралашини ўйлайлик

Кеча Австралияга мағлуб бўлдик. Аламли мағлубият.

Ғалабага муносиб эдик. Игнатийнинг қайтарган пенальтисидан кейин барча ғалаба ҳақида ўйлади. Чорак финални ўйлади. Ярим финални ўйлади. Финални ўйлади. Рекордларни ўйлади. Аммо орзулар чилпарчин бўлиб кетди. Игнатийга ачиндим, ўйин тугаганидан кейин уни кўриб томоғим ачишди, кўзимдан ёш чиқди. Пенальтидан гол уриш қайтаришдан осонроқ. Бутун бир ўйин давомида бизни қутқарган посбон серияда ҳам ўзини кўрсатди. Аммо унинг меҳнатини оёқости қилишди. Фақатгина Игнатийни ўйладим. Унинг термадаги сўнгги ўйини деб ўйладим. Балки охиргисимасдир. Аммо Осиё Кубогида энди уни бошқа кўрмаймиз.

Ҳа, майли-да, дегимиз келади. Аммо жуда ёмон ўйнаб, йирик ҳисобда ютқазмадик. Жуда зўр ўйнадик, рақиблар билан 120 дақиқа туриб бердик. Аммо бу ерига нималардир етмади.

Ўйин давомида Купернинг тактикаси иш берди (Аслида Австралия билан ўйнашимизни Японияга қарши ўйин учун асосий таркиб эълон қилингандаёқ билганди, кўпчилик. Купер Австралия учун катта ротацияга йўл қўйди. Асосий таркибнинг бир неча футболчилари захирага ўтирди). Балки Австралия кучсизлангандир, аммо улар биздан бир бош устун бўлиб келишган. Демак, ўйинда иккинчи рақамли бўлишимиз табиий ҳол, назаримда. Ҳулоса, ҳимоявий ўйиннинг ҳеч қандай айби йўқ. Моуриньо ҳам ўзининг "автобуси" билан катта натижаларга эриша олган. "Зато" қарши ҳужум ўткир бўлади.

Японияга қарши ўйинда дам олган футболчилар анча ўзига келиб олган ва "свежий" куч билан ўйнай олди. Австралияда эса барча деярли бир хил савияли футболчилар. Муаммо шундаки, бизда рақибдагилар каби ҳужумчи йўқ. Марат Бикмаевнинг ёши ўтмоқда, у кўп югура олмайди. Наилож, Элдор, марҳамат голлар ур!

Шукурки, ҳимоячиларимиз анчагина тартибли. Даврон, Анзур, Ислом, Олег. Ҳозирги пайтда миллий чемпионатимиздаги энг кучли ҳимоячилар, шундай эмасми. Улар Австралияга қарши ўйинда ҳам буни яна бир бор исботлашди. Купер ўйинга ҳимоячиларни танлашда адашмади. Шукуров ўзининг ажойиб ўйини билан уларга ёрдам берди. Тан олиш керак, ҳозирги таркиб билан ҳужумкор ўйин кўрсатиш бироз қийинроқ назаримда. Айниқса рақиб Австралия бўлса. Бу гуруҳ босқичи эмаски, таваккал қилсанг.

Купернинг тактикаси 120 дақиқа давомида ўзини оқлади, рақиб футболчилари кутилганидан кам вазият яратди, ўйин "лотерея"гача борди. Мабиль ва рақибнинг бошқа футболчилари ҳимоячиларимизнинг "қора рўйхати"га тушиб қолди. Игнатий Нестеров эса ўзининг қаҳрамонлиги билан термамизни яна ва яна қутқараверди. Тўғри, ҳужумкор ўйин бўлмасада, тактик томондан анча тартибли ўйин кўрсатди футболчиларимиз. Икки томон мураббийлари шахматдаги каби юришлар қилишди. Қўрқмасдан айта оламиз, Австралия - Ўзбекистон тактикалар жанги бўлди. Ва бунда Купер ютиб чиқди (бу менинг фикрим). Агарда Австралияга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатганимизда рақиблар индамай бир неча голни дарвозамизга жойлаши мумкин эди. Улар билан очиқ ўйин кўрсатиб бўлмайди. Таваккал қилмасдан ортдан ўйинни ташкил қилаверайлик. Зеро бу тақиқланмаган.

Энди пенальтилар серияси ҳам мураббийга боғлиқ эмасда. Барча Куперни танқид қилмоқда. Нима энди серияни ҳам у тепиши керакми? Бу ёғи омад. Мағлуб бўлдик. Тўхтадик. Нимчорак финалнинг охирги ўйини тугамасидан Тошкентга келдик. Бўлди. Биз учун мусобақанинг қизиғи йўқ.

Барчанинг қараши хар хил, ўз фикри, қарашлари бор. Купернинг услуби эса бошқа мураббийларга қараганда анчагина ажралиб туради. Ва У буни термага сингдира олган. Мен мухлислик қиладиган мураббий ҳам прагмат бўлгани учун-ми, нимагадир, ҳимоявий услубни ёмон кўрмайман. Албатта, термамиз ҳужумкор ўйнаса, зўр бўларди. Бироқ грандларга қарши бу услубни ишлатиш ёмон эмас. Ҳеч қиси йўқ. Купер Осиё футболига кириб келганига кўп ҳам бўлмади. Асосийси яхши жамоа шакллантирмоқда. Аммо яқин йилларда кўплаб "қария"ларимиз термадаги фаолиятини якунлайди. Аргентиналик мутахассис Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Одил Аҳмедов, истехзо билан Марат Бикмаев каби футболчиларнинг ўрнига номзодлар қидириши даркор.

ЖЧ саралаши ҳам ҳадемай бошланади. Ўта муҳим ва қийин даврлар ҳали олдинда. Ишонамизки, Миср орзусини ушалтирган Купер бизни ҳам мундиалга олиб боради. Барчамиз бир йўлда бирлашиб, футболчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлайлик!

Миржалол Норматов

Рейтинг: +176   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика