RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Терма жамоамиз Японияга 1:5 ҳисобида ютқазди Новости

Терма жамоамиз Японияга 1:5 ҳисобида ютқазди

Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Япония - Ўзбекистон 5:1

Голлар:
Тошихиро Аояма 6, - 1:0. Шинжи Оказаки 54, - 2:0. Гаку Шибасаки 78, - 3:0. Ислом Тўхтахўжаев 81, - 3:1. Такаши Усами 83, - 4:1. Кенго Кавамата 88, - 5:1.

Япония:
Эйжи Кавашима, Ацуто Учида (Косуке Ота, 46), Масато Моришиге, Ген Шожи, Готоку Сакаи, Тошихиро Аояма, Ясуюки Конно (Хироки Мизумото, 46), Такаши Инуи (Такаши Усами, 62), Кейсуке Хонда (Юя Осако, 70), Шинжи Кагава (Гаку Шибасаки, 68), Шинжи Оказаки (Кенго Кавамата, 83).

Ўзбекистон:
Акбар Тўраев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 74), Александр Мерзляков (Фаррух Сайфиев, 58), Азиз Ҳайдаров, Лутфулла Тўраев (Шавкат Муллажонов, 84), Санжар Турсунов (Сардор Мирзаев, 58), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев (Зоҳир Қузибоев, 46), Баҳодир Насимов (Шаҳзод Нурматов, 77)
Захира: Э
.Суюнов, А.Муҳамедов, А.Филипосян


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ



90.
Ўйин тугади. Ўзбекистон Японияга 1:5 ҳисобида ютқазди

89. Акбар Тўраев тўпни қайтаришга уринди, унинг устидан оширилган тўп Каваматага борди. Кенго бош билан дарвозани ишғол қилди - 5:1.

89. ГОЛ! 5:1. Кавамата!

88. ЗАРБААААААА! УСАМИ! Унинг зарбаси Акбар Тўраевнинг қўлларига тегиб майдонни тарк этди!

85.
Японлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди

84. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Лутфулла Тўраев ўрнига Шавкат Муллажонов тушди

83. ГОЛ! 4:1. Такаши Усами! Уч нафар ҳимоячимиздан қочиб кетиб жарима майдони ичига кириб борди ва гол урди!

82. Ўзгариш. Япония.
Шинжи Оказаки ўрнига Кавамата тушди

82. Жарима майдони ичига келган Тўхтахўжаев дарвозани ишғол қилди - 3:1.

81. ГООООООООООООООООООЛ! Ислом Тўхтахўжаев 3:1.

79. Жонли девордан қайтган тўпни Шибасаки эгаллаб олиб ҳужумга ўтди, ҳимоячиларимизнинг барчаси олдинга ўтиб кетишганди...Акбар Тўраев ўз жарима майдонини тарк этиб чиқди, Шибасаки узоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 3:0.

79. ГОЛ! 3:0. Гаку Шибасаки.

78.
Шораҳмедов жарима тўпи ишлади. Чамаси 30 метрлардан жарима тўпи. Рашидовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

76. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Баҳодир Насимов ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди

75. ЗАРБААААААА! РАШИДОВВВВВВВВ! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарба хавфли лекин ноаниқ чиқди!

74. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди

72.
Терма жамоамиз ҳужуми...Рашидовнинг пасига Насимов ета олмади

70. Ўзгариш. Япония.
Кейсуке Хонда ўрнига Юя Осако

68. Ўзгариш. Япония.
Шинжи Кагава ўрнига Гаку Шибасаки тушди

67.
Кагава бурчак тўпини амалга оширди, Хонданинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячимиз қайтарди!

65. Сардор Мирзаев!!! Икки футболчини алдади, лекин тўпни шерикларига оширишга жуда секин ҳаракат қилди. Сардор Рашидовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси яна ноаниқ!

64. Хавфли вазият! Ҳозиргина майдонга тушган Усами чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, Оказаки тўпга ета олмади

62. Ўзгариш. Япония.
Такаши Инуи ўрнига Такаши Усами тушди

62.
Кагава ҳужум ташкил қилди, унинг пасини Хонда тушунмади. Халилхожич ҳужум бесамар тугаганидан норзи

60.
Сардор Мирзаев майдон марказида Шинжи Кагавани йиқитди

57. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Александр Мерзляков ва Санжар Турсунов ўрнига Сардор Мирзаев ва Фаррух Сайфиев тушди

54. Чап қанотдан Отанинг узатиб берган тўпини Шинжи Оказаки боши билан дарвозага йўллади - 2:0.

53. ГОЛ! 2:0! Шинжи Оказаки

51. ЗАРБА!
Шинжи Оказакининг зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди

49. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Лутфулла Тўраев

47.
Рашидов жарима тўпини амалга оширди, унинг ошириб берган тўпини Шуҳрат Муҳаммадиев ноаниқ тарзда йўллади.

46. Ўзгариш. Япония.
Ацуто Учида ўринга Косуке Ота, Ясуюки Конно ўрнига Хироки Мизумото тушди

46. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Воҳид Шодиев ўрнига Зоҳир Қўзибоев тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди


Биринчи бўлим статистикаси
Зарбалар 6:9
Аниқ зарбалар 4:4
Хавфли ҳужумлар: 26:19
Бурчак тўплари: 4:1
Жарима тўплари: 6:11
Оффсайдлар: 1:2


45+1. Дастлабки бўлим якунланди

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. ЗАРБААААА! Хонда ва Кагава жарима тўпини тезда амалга оширишди, Кагаванинг зарбасини Акбар Тўраев қайтарди!

39. Азиз Ҳайдаров ўнг қанотда ажойиб финт қилиб рақибларнинг қоида бузишига мажбур қилди. Жарима тўпини Рашидов амалга оширди. Унинг узатган тўпини Тўхтахўжаев боши билан зарба берди, 1 метрдан ноаниқ зарба!



36.
Акбар Тўраев бурчак тўпи вақтида қўлидан жароҳат олди. Унга шифокорларимиз ёрдам кўрсатишди

35.
Японлар узун паслар ва тезкор ҳаракатлар орқали жарима майдонимизга ёриб киришмоқда

32.
Яна бир ҳужум. Тўраевнинг пасидан сўнг ўнг қанот ҳимоячимиз Шуҳрат Муҳаммадиев боши билан зарба берди, ноаниқ!

29. ЗАРБАА!! Чап қанотдан Мерзляков тўпни жарима майдонига узатди, Шодиевнинг зарбаси ўхшамади, Турсуновнинг боши билан йўллаган зарбаси эса Кавашиманинг қўлига бориб тушди!



26.
Яна бир ҳужум. Шодиев тўпни Рашидовга узатди, Сардор тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва ҳужум узилиб қолди

24.
Чап қанотда Турсунов ҳаволатиб тўпни узатди, Готоку Сакаи тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан зарба берди, ноаниқ.

22.
Терма жамоамиз ҳужум қилишга уринишмоқда. Ҳар ҳолда бутун жамоа билан ҳимояланмаяпмиз. Марказда Тўраев ва Рашидов анча фаол

20. Гол муаллифи Тошихиро Аояма



18.
Ўзбекистоннинг ҳужуми. Воҳид Шодиев тўпни орқароққа, Рашидов янада орқага узатди, Лутфулла Тўраевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Кавашима ушлаб олди

15.
Инуи жарима майдонимииз ичига ёриб кириб зарба берди, Тўхтахўжаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

12.
Баҳодир Насимов рақиб жарима майдони ичида тўпни шерикларига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида...

10. ЗАРБАААААААА! Мерзляковнинг чап қанотдан узатган тўпини Сардор Рашидов чап оёқда кучли зарба йўллади, салгина ноаниқ!

9.
Японлар жуда тезкор ўйин намойиш этишмоқда. Хонданинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Акбар Тўраев қайтарди!

7. Яна ҳужум!
Оказакининг зарбаси Тўхтахўжаевга тегиб майдонни тарк этди. Жуда хавфли

6. Бурчак тўпидан сўнг Акбар Тўраевнинг қайтарган тўпни Аояма чамаси 25 метрлардан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди - 1:0.



6. ГОЛ! 1:0.


6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Хонда-Оказаки-Инуи комбинациясидан сўнг Кагава зарба берди, бурчак тўпи.

3.
Японлар жарима тўпига эга бўлишди. Кагаванинг тўп узатиб берди, тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Навбат Япония давлат мадҳиясига.

- Давлатимиз мадҳияси янграмоқда!


- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Ўйин соат 15:25да бошланади.





Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика