RU

Последние новости

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Терма жамоамиз пенальтилар сериясига тайёр Новости

Терма жамоамиз пенальтилар сериясига тайёр

Жанубий Корея терма жамоаси Мельбурнда илк маротаба ўйнаши боис ўйин бўлиб ўтадиган стадионда улар машғулот ўтказдилар.
Бунга қадар корейслар Канберрада иккита, Брисбенда битта ўйинда майдонга чиққан эдилар. Ўзбекистон терма жамоаси захира майдонидан фойдаланди. "Формула-1" трассаси олдида бўлиб ўтган йиғинимиз роппа - роса бир соат давом этди.

Бу сафар машғулотга қараб эртанги таркибни белгилаш жуда қийинчилик туғдирди. Икки таркиб ҳам пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрдилар. Дарвозаларда Нестеров эмас, Тўраев ва Суюнов ўзини синаб кўрди.
Жепаров машғулот сўнггида якка таркибда шуғулланди. Хитой билан ўйинда оёқ пайларини чўзиб олган Тўхтахўжаев эса сафдан чиқиб улгурган.

Муҳаммадиев, Турсунов, Тўраев, Ҳайдаров, Исмоилов, Кападзе, Шодиев, Аҳмедов, Кримец ва Ҳасанов битта таркиб бўлдилар.

Иккинчи таркибдан эса қуйидаги футболчилар ўрин олишди:
Денисов, Рашидов, Сергеев, Сайфиев, Муллажонов, Искандеров, Шораҳмедов, Насимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика