RU

Последние новости

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  0 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

Терма жамоамиз БААга етиб борди Новости

Терма жамоамиз БААга етиб борди

Бугун Тошкент - Дубай йўналиши билан терма жамоамиз БАА давлатига учиб кетди.
"Мовенпик" меҳмонхонасига жойлашган футболчиларимиз бугуннинг ўзидаёқ машғулотларни бошлайдилар. Виталий Денисов ҳам терма жамоамиз ихтиёрига етиб келди. Азиз Ҳайдаров эса бироз кечроқ қўшилади, хабарингиз бор, унинг жамоасини ўта муҳим ўйин кутиб турибди.

Терма жамомизнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Элдор Суюнов («Насаф»)
Акбар Тўраев («Бунёдкор»)

Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
Шавкат Муллажонов («Локомотив»)
Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»)
Виталий Денисов ("Локомотив" Москва, Россия)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой)

Ярим ҳимоячилар
Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
Фаррух Сайфиев («Насаф»)
Лутфулла Тўраев («Локомотив»)
Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»)
Одил Аҳмедов ("Краснодар", Россия)
Жасур Ҳасанов («Локомотив»)
Санжар Турсунов ("Ворскла", Украина)
Сервер Жепаров («Сеонгнам», Ж.Корея)
Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб", БАА)

Ҳужумчилар
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Наврўз Алимов («Қизилқум»)
Воҳид Шодиев («Бунёдкор»)
Баҳодир Насимов ("Падидеҳ" Эрон)



Меҳмонхона раҳбарияти терма жамоамизни эсдалик учун суратга тушишга таклиф қилди. Мана шу кайфият Австралияда ҳам охиригача сақланиб қолишига тилакдошмиз.



Кўриб турганингиздек, Одил Аҳмедовнинг кайфияти аъло. У Элдор Суюнов ва Жамшид Искандеров билан эсдаик учун суратга тушяпти.




Терма жамоа маъмурлари хоналарни футболчиларга топширяптилар.


Бугун кечроқ, дастлабки кун кундалиги ва фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

П.С: Мазкур сафар "Футбол Экспресс" газетаси ва "CA" ҳамкорлиги натижасида ташкил этилди. Шу боисдан, босма ва электрон нашрларга сайт хабарларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Илтимос, қоидага риоя қилинг ва ҳамкасбларингизни ҳурмат қилинг.


Н.Юлдашев
Дубай шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика