RU

Последние новости

15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  2 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  1 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   13 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  5 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди Новости

Терма жамоа “Бунёдкор”да машғулот ўтказди

Бугун миллий терма жамоамиз “Бунёдкор” стадионининг қўшимча майдонида машғулот ўтказди.
Осиё Кубоги-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинга киришди. Мавсум якунига етганидан сўнг ташкил қилинган дастлабки йиғин 29 ноябрга қадар давом этади. Маълумки, бош мураббий Миржалол Қосимов ушбу йиғинга 23 нафар футболчини таклиф этган.



Чемпионат якунига етганидан бери футболчилар илк бор йиғилишгани боис дастлабки кун машғулоти жисмоний тикланишга қаратилди. Ўйинчилар асосан майдон бўйлаб югуриш машқларини бажаришди, тўп билан умуман ишланмади. Кейин эса стадион ҳудида жойлашган спорт залда аэробика машқлари бажарилди. Бу машғулотни терма жамоа мураббийлар штабига яқинда қўшилган Александр Волков ўтказди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, Тошкентдаги йиғин давомида назорат баҳси ўтказилмайди. Эртанги кун тартибидан тренажёр залида ишлаш ўрин олган. Терма жамоага чақирилганларнинг ҳаммаси соппа-соғ, жароҳат олганлар йўқ.





Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари 1 декабрь куни йиғинни давом эттириш мақсадида БААга жўнаб кетишади. Январда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика