RU

Последние новости

21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  1 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  5 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  6 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади Новости

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбат тарзида ўтган ушбу учрашувда футболимиз раҳбари муҳим бир янгиликни маълум қилди. 

"Футболи ривожланган мамлакатларда миллий терма жамоалар доимий йиғинлар ўтказадиган замонавий базаларга эга. Мана шу қароргоҳларда катта турнирларга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар мавжуд. Бизда шу кунгача терма жамоалар меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, машғулот ўтказиш учун ҳар хил майдонлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса бугунги кун талабларига мос эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда ассоциация томонидан терма жамоаларимиз учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилди ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз, қолаверса, халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ  чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади.

Ишонаманки, ушбу лойиҳа миллий футболимизнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшади", - дея таъкидлаб ўтди Абдусалом Азизов.

Қайд этиш жоиз, ушбу янгилик ҳозирда фаолият олиб бораётган футболчилар ва яқин келажакда ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланувчилар учун ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика