RU

Последние новости

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров 35 ёшга тўлди Новости

Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров 35 ёшга тўлди

Ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футбол соҳаси вакилларини табриклашда давом этамиз.

Бугун уч карра Ўзбекистон чемпиони, тажрибали ярим ҳимоячи, футболчиликдан ташқари фермерликка ҳам қизиқувчи Азизбек Ҳайдаров оиласи ва яқинлари даврасида ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

1985 йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган Азизбек катта футболдаги йўлини "Локомотив"да бошлаган. У 2004-2007 йиллар давомида "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у "Бунёдкор"га кўчиб ўтади. Ҳайдаров "қалдирғочлар" авжига чиққан йилларда, аниқроғи 2008-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида қаторасига уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Кейин у легионер сифатида Амирликларга кўчиб ўтди ва 7 йил давомида БААда фаолият олиб борди. Ана шу 7 йилдан 6 йилини Ҳайдаров “Ал Шабаб” клубига бағишлади. Албатта, бу легионерлар учун ажойиб кўрсаткич. Шунча йил мобайнида хорижлик футболчига ишонч билдириш, бу ўша легионернинг бир маромда ўйнаганидан дарак беради. Ҳайдаров “Ал Шабаб”дан сўнг бир йил давомида қисқа муддатда БАА Про-лигасига қайтган “Ажман” клубида ўйнади. Бу клуби бир йил олдин биринчи лига чемпиони бўлган эди.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2011 йилги Осиё Кубогидан сўнг “Бунёдкор”дан “Ал Шабаб”га трансфер қилинганди. Ҳайдаров ўтган 6 йил давомида дубайликлар сафида икки марта Форс кўрфази Чемпионлар лигасида (2011 ва 2015), бир марта БАА лига кубогида (2011) ғолиб чиқди.



Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида жами 86 та учрашувда майдонга тушган ва битта голга муаллифлик қилган. Азизбек ўша ягона голни Яман терма жамоаси дарвозасига киритган. Ўтган йил у Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, Азизбек Ҳайдаров ҳақиқий ватанпарвар. Буни унинг йиллар давомида журналистларга берган интервьюлари, майдонда ўзини тутиши, мухлислар билан гаплашишидан билиш мумкин. Бир йил аввал ёзда фаолиятини якунлади ва ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳозир эътиборингизга ўзим олган интервьюлардан парчаларни ҳавола қиламиз.

- Мухлислар, яқинларим, раҳматли отам ҳам “қачон ЖЧга чиқасизлар”, деган саволни жуда кўп берардилар. Инсонлар ўзи шундай-да, биринчи йўлланмани қўлга кирит, дейди, кейин эса мундиалнинг финал босқич ўйинларида ғалаба қозонишни талаб қилади. Айтмоқчиманки, аввало пойдевор мустаҳкам бўлиши шарт. Биздан кейинги авлод футболчилари ҳам ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишига амин бўлишимиз лозим. Бир марта ЖЧга чиқиб, кейин бундай имкониятни яна 50 йил кутиш тўғри эмас. Бу шахсий фикрим. Жанубий Корея, Япония, Австралия, Эрон терма жамоалари мунтазам мундиалларда иштирок этиб келяпти. Нимага? деган ҳақли савол туғилади. Чунки, бу мамлакат футболида барқарорлик бор. Терма жамоасининг пойдевори мустаҳкам, ички чемпионати эса кучли. Турли ёшдаги терма жамоалари ҳам мунтазам жаҳон чемпионатларининг финал босқичида қатнашиб келяпти. Аччиқ бўлсада айтаман, бизда ҳозирча бундай эмас. Эрон, Корея, Япония каби қитъамизнинг кучли терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларида гол урармиканмиз, деган ҳаёлда бўламиз. Нима учун биз санаб ўтган жамоаларимизни бемалол юта олмаймиз? Чунки, бизда мустаҳкам пойдевор йўқ. Бундан 4-5 йил аввал ўсмирларимиз ҳам, ёшларимиз ҳам жаҳон чемпионатларининг финал босқичига чиқарди. Сўнгги йилларда бундай бўлмаяпти.





Абдураҳмон Фозилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи


- Азизбек Ҳайдаровни бугунги таваллуд куни билан табриклашдан олдин мен бу футболчимизнинг падари бузрукворлари Саидраҳим ота ҳақида гапирмоқчиман. Аллоҳ раҳмат қилсин, олийжаноб инсон эдилар. Мен улар билан 2007 йилда танишгандим. Уйларига кўп борардим. Ўша олийжаноблик табиийки, Азизбекка ҳам ўтган. Шундай ватанпарвар инсонни дунёга келишига сабабчи бўлиб, тарбиялаб, вояга етказдилар, Яратган Саидраҳим отадан рози бўлсин. Энди Азизбекнинг ўзига келсак, бу футболчи ҳақида қанча гапирсак, шунча оздек туюлаверади. Кимдир унга заррача яхшилик қилган бўлса, бу савобли ишни ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Ўтган йили БАА чемпионатидан қайтиб, бир давра "Бунёдкор" сафида ўйнади. Ўша пайтда "қалдирғочлар" молиявий томондан анча қийин аҳволга тушиб қолишганди. Буни кўрган Ҳайдаров асосий жамоа ҳамда академия тарбияланувчиларига ўз ёнидан тахминан 50 миллион сўмлик турли витаминлар олиб берганди. Бу беминнат ёрдам ва бўлган клубга садоқат! Дарвоқе, у куёвимиз бўлади. Мен қўқонликман ва Азизбек ҳам Қўқон шаҳрига куёв бўлган. Фурсатдан фойдаланиб, Азизбек Ҳайдаровни бугунги таваллуд куни билан табриклайман.



Азизбек Ҳайдаров ўйнаган жамоалар:
2004–2007 "Локомотив" 19 (2)
2007–2011 "Бунёдкор" 143 (8)
2011–2017 "Ал Шабаб" (БАА) 123 (13)
2017–2018 "Ажман" 19 (0)
2018 "Бунёдкор" 12 (3)
2019 – "Локомотив"

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика