RU

Последние новости

16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  0 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  33 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  20 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди? Новости

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У сўнгги йилларда терма жамоа атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

— Мен миллатчи эмасман. Лекин, терма жамоа менинг ғурурим, менинг орим, менинг юзим. Шу жамоа 8 йилдан бери 2 та инсон (Вадим Абрамов ҳамда Самвел Бабаян назарда тутилмоқда — "Champioanat.asia" таҳр.) қўлида ўйинчоқ бўлганига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Фикргаям, мухлисгаям "қўйиб қўяди", хоҳлаган футболчисини чақиради — истаган ишини қилади. Охири биттаси ҳамма айбни ўзига олади, биттаси матбуот анжуманига келмай қўя қолади. 

Хато қилиш айб эмас. Уни такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Миллий жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз тасаввур қилоласизми, 3 та ўзбек мураббий бориб Арманистон терма жамоасини бошқаришини?

Мен жуда ҳам бағрикенг одамман. Лекин, бизнинг ҳам ғуруримиз бор-ку! Агентлик билан шуғулланади бу. Футболчига айтади: бунга қўл қўй, унга қўй... Жасур Жалолиддиновни кўрдик. Ўша пайт шу бола учун биз ҳам ҳаракат қилдик. Қутқариб қолиш учун! Энди бир етим болани ўйламаган одам сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими?!

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

Рейтинг: +73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика