RU

Последние новости

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  1 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

Терма жамоа футболкасини ютиб олиш учун викторина якунланди Новости

Терма жамоа футболкасини ютиб олиш учун викторина якунланди

Бугун соат 17:00да сайтимиз орқали викторина ўтказилди.

Ушбу викторина ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси футболкаси соҳибига айланади. Соат 17:00да бошланадиган викторина якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоасига оид саволларга тўғри жавоб беринг ва терма жамоа футболкасига эга бўлинг. Викторинамиз ҳомийси "Пахтакор" спорт дўкони.  

Ушбу дўконда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби футболкалари, бош кийимлари, шарфлари, футбол тўплари, турли сувенирлар ва бошқа турдаги спорт маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин. Дўкон стадион ҳудудига бош кириш эшиги томонда жойлашган.

Харидорлар дўкондаги барча маҳсулотларини банк пластик карточкалари орқали ҳам сотиб олиш имкониятига эгалар.

Мурожаат учун телефон: 99894-9241010

Жавоб 5 дақиқадан сўнг эълон қилинади.

ЯНГИЛАШ

1.Ўзбекистон терма жамоасининг тарихий биринчи ўйини қачон ва қайси жамоага қарши ўтказилган?

Жавоб: 17 июнь 1992 Тожикистон - Ўзбекистон 2:2 (биринчи тўғри ва тўлиқ жавоб эгаси Nodirshokh)

2.Терма жамоада ҳозиргача нечта мураббий ишлаган?

Жавоб: 19 нафар (биринчи тўғри жавоб эгаси Flex.uz)

3.Терма жамоада бош мураббий сифатида қайси мураббий энг кўп ўйин ўтказган?

Жавоб: Миржалол Қосимов 54та ўйин (биринчи тўғри жавоб эгаси Firdavs Majitov)

4. Терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган уч нафар футболчи номини аниқ айтинг.

Жавоб: Кападзе, Жепаров ва Нестеров (биринчи тўғри жавоб эгаси Hasano)

5. Терма жамоада энг кўп огоҳлантириш олган футболчи ким?

Жавоб: Гейнрих 19та сариқ (биринчи тўғри жавоб эгаси Хусанилдо)

6. Ўзбекистон терма жамоасига энг кўп рақиб бўлган жамоа қайси?

Жавоб: БАА 15та ўйин (биринчи тўғри жавоб эгаси Hasano)

7. Сурия дарвозасига қайси футболчимиз гол урган?

Жавоб: Сергей Лебедев (биринчи тўғри жавоб эгаси Hasano)

ВИКТОРИНА ЯКУНЛАНДИ!

Hasano никли юзеримизни табриклаймиз! Ғолибимиз биз билан боғланишини сўраймиз! Илтимос изоҳда (коммент) рақамингизни ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика