Тер Штеген: “Музокаралар тўхтатилган”
03 мая 2020 09:36
Новости
Тер Штеген: “Музокаралар тўхтатилган”
“Ҳа, биз жамоа билан дастлабки музокараларни бошлагандик. Аммо мен ҳаммасини қайта кўриб чиқиб, аниқ бир тўхтамга келишиимиз кераклигини айтдим. Бу вазиятда бир қатор муҳим ҳолатлар бор, шу сабаб музокараларни тўхтатдик. Айни пайтда келишув борасида ҳеч қандай гап сўз йўқ” деди тер Штеген Инстаграм ижтимоий тармоғида жонли эфир вақтида.
Илгарироқ, тер Штеген янги шартнома бўйича Каталония клубидан солиқлардан ташқари 18 миллион евро маош олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
27 ёшли тер Штеген 2014 йилнинг ёзида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубида “Барселона”га кўчиб ўтганди. Футболчининг трансфери 12 миллион еврони ташкил этганди. Жорий мавсумда дарвозабон Примерода 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 29 та гол ўтказиб юборди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартомаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии