RU

Последние новости

Тер Штеген: “Футболни яхши тушунмайман” Новости

Тер Штеген: “Футболни яхши тушунмайман”

“Барселона” ва Германия терма жамоасининг 27 ёшли посбони Марк-Андре тер Штегеннинг айтишича, у атрофидаги инсонлар ўйлагандек, футболни у қадар чуқур тушунмаскан.

“Мен футбол ҳақида кам билимга эгаман, десам, атрофимдагилар кулишади. Кўп ўйинларни кўравермайман. Агар яхши ўйинлар бўлса ёки яқин дўстларим ўша баҳсда иштирок этса, бу ўйинларни кўришим мумкин. Баъзида айрим футболчилар ҳақида мендан сўраб қолишади, мен эса очиғи уни кимлигиниям билмайман. Футболчиларни исмидан кўра, унин майдонда ҳаракатини ва дарвозага қандай зарба беришини эслаб қолишга уринаман. Менга рафиқам билан архитектура ҳақида суҳбатлашиш ёқади”, деяди Тер Штеген “El País” нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда тер Штеген “Барселона” сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 34 та учрашувда майдонга тушди ва 11 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика