Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
02 сен 2024 00:11
Новости
Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛ 3-тур доирасидаги "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
"Хатоларга йўл қўйдик ва рақиб ҳужумларни якунлашда жуда аниқ ҳаракат қилди. Улар ажойиб ҳаракат қилишди. Сўзсиз "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эди. Биз эса буни қабул қилишимиз ва ўйинимизни кучайтиришимиз керак", — деди тен Хаг.
"Қизил иблислар" Англия чемпионатида уч турда 3 очко жамғарган ҳолда 14-ўринда боришмоқда.
МЮ кейинги ўйинини меҳмонда "Саутгемптон"га қарши ўтказади. Баҳс 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии