RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз" Новости

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтувчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу гуруҳ босқичининг старти ҳисобланади. Биз ушбу турнирдаги ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Айнан шундай менталитет ҳозир бизга зарур. Гуруҳдан чиқиш учун камида 2-ўринни эгаллаш керак. Шундай экан, илк ўйиндаги ғалаба жуда ҳам муҳим.

Менга еврокубоклар ёқадими? Бу ўйинлар ҳар доим ўзгача бўлиб келган. Турли мамлакатларнинг турли хил услуб ва тизимга эга яхши клублари билан рақобатлашиш ёқимли. Мен буни интиқлик билан кутяпман.

Кетма-кет 4 ғалабага келсак, биз ривожланмоқдамиз, у учрашувлар ўтиб бўлди, энди эса бор эътиборимизни келгуси ўйинларга қаратишимиз керак. Ва биз бу учрашувларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" – "Реал Сосьедад" баҳси 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика