RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гол урганимдан жуда хурсандман" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Гол урганимдан жуда хурсандман"

Кеча ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов Хорватия чемпионатидаги ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.
Биз Хорватияда гол урган биринчи ўзбекистонлик футболчи билан боғланиб Хорватиядаги дастлабки голи билан табрикладик.

"Албатта бундан жуда хурсандман. Клуб сафидаги биринчи расмий голимни урганимдан мамнунман", - деб гап бошлади Темурхўжа Абдухолиқов.

"Задар" клуби ўртамиёна жамоа экан. Лекин яхшигина қаршилик кўрсатди. Учрашув осон кечгани йўқ. Бу ердаги ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Чемпионат савияси шунга яраша ўсиб бормоқда".

"Ўйиндан сўнг бош мураббийимиз мени табриклади. Яхши ўйин кўрсатдинг деди".

"Жамоанинг мақсади Еврокубокларга йўлланма олиш. Шахсий мақсадга келадиган бўлсак ҳеч қачон мавсумда бунча гол ураман демайман. Фақат олдинги йиллардан ўйиним, натижаларим ва умуман ҳамма жабҳада яхшиланиб боришига интиламан. Энг асосий мақсадим шу".

"Championat.asia ўқувчиларига саломимни етказинг. Сайтнинг доимий ўқувчисиман. Мени қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдираман", - дейди "Хайдук" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "СА"га берган интервьюсида.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика