RU

Последние новости

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  54 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  51 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди Новости

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати www.championat.asia сайти билан ҳамкорликда “Мухлис саволи” лойиҳасини йўлга қўйганди.

Ва лойиҳанинг илк меҳмони ўлароқ “Локо” тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов таклиф этилганди.

Футболчига юборилган саволлар орасидан жамоамизнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўқувчиси Чарос Турсунова томонидан йўлланган савол Темурхўжага кўпроқ манзур бўлди. Натижада ҳужумчи энг яхши деб топилган савол эгасига ўзининг 11-рақамли футболкасини беришни маъқул топди.

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин мухлисамиз Чарос Турсунова ТТЙМИ стадионига ташриф буюриб, футболчидан ўз совғасини қабул қилиб олди ва футболка учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўғлим ҳам “Локомотив” футбол мактабига қатнайди, – дейди Чарос Турсунова. – Фейсбукда лойиҳа шартлари эълон қилингач, мен ҳам ўз саволим билан иштирок этдим. Тўғриси, мен юборган савол Темурхўжа Абдухолиқовга кўпроқ маъқул келишини кутмагандим. Суҳбат эълон қилингач, кўпчилик танишларим мендан “Ростдан сен ютдингми? Футболкани олдингми?” деб сўрай бошлади, аммо ишлар бўлиб ўз вақтида стадионга кела олмадим. Совға учун катта раҳмат”.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика