RU

Последние новости

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  125 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

Темур Турдиев: "Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади" Новости

Темур Турдиев: "Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади"

Про лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Темур Турдиев фикрларини билдириб ўтди.





"Яхши ўйин бўлди. Фақат сўнгги дақиқаларда футболчиларга бироз консентрация етишмади. Иккинчи ўйиндирки шундай ҳолат кузатилмоқда. Йигитлар олдинда курашларда ишончли ҳаракат қилишяпти. Лекин ортга қайтишга улгура олмаяпмиз. Ўйин тенгкурашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда рақиб ўзи яратган вазиятларни голга айлантира олди",-  дейди Темур Турдиев.

- Бугун аввалги ўйинларга қараганда ротатциялар кўрдик...

- Таркибдаги ўзгаришларга келсак, биринчи бўлимда рақибни тўпсиз ўйнатиб чарчатиб, иккинчи бўлимда янги кучларни туширмоқчи эдик. Режамиз қисман иш берди. Ўйлаганларимиз амалга ошди. Сўнгги дақиқаларда диққат етишмади. 

 - Нима деб ўйлайсиз, биринчи гол йигитларни орқа чизиқда ҳаракат қилишига олиб келдими? 1:1 бўлаётган вазиятда фейр-плей бўлиши керак эди...

- Улар ҳужумни давом эттиришди. Футболчимиз бошини ушлаб турган вазиятда ўйинни тўхтатилади. Бош инсоннинг муҳим аъзоси. Ҳакамлар қўмитаси бор. Кўриб чиқишади. Футболчининг фейр-плейга амал қилиши ёки қилмаслиги ўзига боғлиқ?

- Иккинчи даврада таркиб кучайтириладими?

- Трансферларга июль ойида тўхталишимиз мумкин. Ҳозирги вазиятда руҳсат йўқ. Жамоани кучайтирмасак қийин бўлади.

Жавлон Пиримбетов кўп вақт захирада қолгани боис унга имконият бердик. Марказда рақиб футболчиларини чарчатиши керак эди. Расул Мусаев юз фоиз тайёр эмас. Навбатдаги баҳсга қадар муносиб тайёрланамиз. Мухлисларимиз қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Уларга раҳмат айтаман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика