RU

Последние новости

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  0 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда” Новости

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда”

2003 йили ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчиси Темур Султонов бугунги кунда қўшни Қирғизистонда фаолият олиб бормоқда. Ўшнинг “Олой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган наманганлик ҳимоячи билан яқинда суҳбатлашдик.

- “Олой”даги айрим легионерларимиз клуб билан хайрлашгани ҳақида эшитдик. Сизнинг кейинги тақдирингиз қандай кечиши борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, айни дамда “Олой”да  ўзбеклардан мен билан бирга Улуғбек Мўминов қолган холос. Тимур Васильев, Рустам Аъзамов, Артур Парванов сингари ўйинчилар эхтимол бу йил мамлакатимизда фаолият юритишни режалаштиргандир. Тўғриси, бундан хабарим йўқ. Бош мураббий Андрей Власичев ҳам кетган. Унинг ўрнида бошқа мутахассис иш олиб бормоқда. Ўзимни эса яна бир йиллик шартномам мавжуд бўлиб, жорий мавсумни ҳам қўшни мамлакатда давом эттирадиган бўлиб турибман. 

- Янги мавсумга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Яқинда Туркияда бўлиб қайтдик. У ерда йиғин ташкил этилди. Раҳбарият имкон қадар шароитларни яхшилаб боришга уринмоқда. 

- Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳа, қониқяпман. Асосийси етарлича ўйин амалиёти бўлмоқда. Футболчи учун аслида ҳам шу биринчи ўринда турса керак.

 

- Ўзимизнинг олий лига билан Қирғизистон Топ-Лигасини таққослаб кўрдингизми?

- Агарда солиштириш керак бўлса, менимча у қадар катта фарқ йўқ. Топ-Лигада ҳам жиддий кураш кечади. 

- Моддий жиҳатданчи?

- Бу борада ҳам оз-моз фарқ бор.

- Собиқ жамоангиз “Навбаҳор”да юз бераётган ўзгаришлар билан танишиб бораётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат Наманган жамоасидаги янгиликлар билан балки ўзбек футболидаги воқеалар билан хабардор бўлиб бормоқдаман. Бугунги кунда интернет сайтлари орқали қайси клубда қандай ўзгариш бўлаётганини билиб бориш қийин эмас. 

- “Лочинлар” устозига айланган Рашид Ғофуров билан илгари бирга ўйнагансиз. Унинг фикрича энг аввало маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказиб, жамоага қайтариш асосий мақсадлардан биридир. Хўш, Ғофуров сиз билан бу борада боғланмадими?

- Тўғри айтасиз, Рашид ака билан олдин “Навбаҳор”да ажойиб дамларни ўтказганмиз. Футболчи сифатида ажойиб ном қозонган. Мен у пайтда асосий таркибга энди-энди кириб бораётгандим. Ғофуровнинг қайтганидан хабардорман. Аммо ҳозирча бу клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. 


- “Навбаҳор”да ўтказган фаолиятингизни ширин хотиралар билан эслаб турсангиз керак?

- Нимасини айтасиз... Ажойиб дамлар эди. Футболчи сифатида катта ўсишга эришганман. Бу клуб таркибида ўйнаб 2003 йили ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига ҳам борганман.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика