RU

Последние новости

17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  13 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   15 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1

Темур Кападзенинг фаолиятига назар Новости

Темур Кападзенинг фаолиятига назар

Темур Кападзе профессионал фаолиятини 1998 йил Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ҳужумчи сифатида бошлаган.

2001 йил Фарғона клуби сафида чемпион бўлгач унга Тошкентнинг "Пахтакор" клуби эътибор қаратган. 2002-2007 йилларда Кападзе "шерлар" шарафини ҳимоя қилган. 2008 йил ярим ҳимоячи Тошкентнинг бошқа бир клуби "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. 2011 йилга қадар айнан шу клубда ўйнаган. Темур 2001 йилдан 2011 йилга қадар кетма-кет 10 йил давомида Ўзбекистон чемпиони бўлган, 8 карра Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида 4 бор Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган.

2011 йил январь ойида Қатардаги Осиё кубогида иштирок этиб Жанубий Кореянинг "Инчеон Юнайтед" клубига ўтган. Кореядаги бир йиллик фаолиятдан сўнг ярим йил БААнинг "Шаржа" клуби шарафини ҳимоя қилган. 2012 йил ёзида у Қозоғистоннинг "Актобе" клубидан қўним топган ва икки йил давомида Қозоғистон чемпиони, Қозоғистон вице чемпиони, Қозоғистон чемпионати бронза медали ва Қозоғистон Суперкубоги соҳибига айланган. 2013 йил Қозоғистон премьер лигасининг энг яхши легионери деб тан олинган. 2015 йил бошида тажрибали футболчи "Локомотив" клуби билан шартнома тузди ва март ойида Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Ҳозирга қадар футболчи 119 та ўйин ўтказиб бу борада терма жамоамизнинг мутлоқ рекордчиси бўлиб турибди. Ярим ҳимоячининг хайрлашув ўйини Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо ҳозирга қадар бу нарса амалга ошгани йўқ.

Бугун Темур Кападзе 34 ёшга қадам қўйди, биз сайтимизнинг барча ўқувчилари ва мухлислари номидан футболчини табриклаб қоламиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика