RU

Последние новости

16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  22 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1

Темур Кападзе: “Фақат яхши тилакларим сизларга” Новости

Темур Кападзе: “Фақат яхши тилакларим сизларга”

Темур Кападзе тадбирга энг яқин дўсти Сервер Жепаров билан ташриф буюрди.
Темур матбуотни имкон қадар тез-тез кузатиб боради. Биз учун сайтимиз борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

-   Фурсатдан фойдаланиб, кўпчилик қатори мен ҳам championat.asia сайтининг туғилган куни билан табриклайман. Ўйлайманки, мана шу ўтган уч йил ичида сайт жуда кўп ишларни амалга оширди. Ўзининг катта аудиториясига эга бўлди ва янгиликларни тез-тез бериб туриши билан бошқалардан ажралиб турди. Сайт шаънига айтадиган гапларим фақат яхшиликлардан иборат. Сайтнинг ўқувчилари қанча кўпайса, бундан жудаям хурсанд бўламан.
 
-   championat.asiaнинг бошқа сайтлардан фарқи нимада?
-   Фарқи бор, албатта. Аввало сайтнинг кўриниши ўзгарди. Тўғриси, бошида кўника олмай юргандим, кейин эса ўрганиб кетдим. Менимча, сайт энди қулайроқ шаклга келтирилди. Бундан ташқари, сайтнинг рус тилидаги версияси ҳам жуда кўпчиликка маъқул келяпти. Орамизда русча ўқийдиганлар ҳам кўп ва бу улар учун айни муддао.
 
-   Сиз учун хабарларни ўқиш қизиқми ё хабарлар тагида чиқадиган мухлислар фикриними?
-   Тўғрисини айтсам, фикрларни унчалик ўқимайман, асосан хабарларни ўқиш билан чекланаман. Негаки аксарият фикрлар шунчаки ёзилади. Баъзи мухлислар эса ҳатто қўпол сўзларни ишлатиб бир нималарни ёзишади. Шу боис бунақа гапларни ўқигим келмайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика