RU

Последние новости

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  108 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  14 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  15 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда Новости

Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси малакали мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб боришга катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Жумладан, бугундан Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди. Жами 18 нафар иштирокчи қатнашаётган ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан Собир Усмонходжаев, Дмитрий Краев, Андрей Поволяев ҳам бор эканини қайд этиш жоиз.

Мазкур ўқув курсларини ЎФА инструктори Темур Кападзе ва Шамиль Исеев олиб боряпти. Уларга Ойбек Давлетмуротов ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчиларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "C" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика