RU

Последние новости

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги" Новости

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"

"Насаф" жамоасининг грузиялик легионери Темур Чогадзе "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув бўлди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашда давом этишимиз керак.

- "Насаф"даги дастлабки ўйинларингизни ўтказмоқдасиз ва Ўзбекистонга келганингизга бор йўғи бир неча ой бўлди. Миллий чемпионатимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Сизда адаптация жараёни ҳали ҳамон давом этмоқдами?

- Ўзбекистон жамоасига ўтишимдан аввал қўшни мамлакат Қозоғистонда тўп сургандим. Чемпионатлар бир бирига ўхшаш дея оламан. Мен учун ҳозир адаптация вақти кечмоқда ва шу сабабли бироз вақт керак. Ўзбекистонда инфратузилма яхшироқ экан. Қозоғистоннинг кўпгина клублари сунъий қопламали майдонга эга. Бу эса футболчи учун ноқулай.

- "Насаф" жамоасига чемпионлик учун ўтганингизни таъкидлаган эдингиз. "Насаф" 8-турда иштирок этди. Ҳозирги вақтда "Насаф"нинг чемпионлик учун бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бироз муаммолар ва жароҳатлар кўпайди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ҳали курашишда давом этиш керак.

- Кетма-кет уч мавсум давомида "Насаф" Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлаётган эди. Жорий мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетди. "Насаф" қайд этган бундай ёмон натижага изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ўзбекистон кубогида омадсиз иштирок этдик. Асосий мақсадимиз кубок эмас чемпионлик. Энг муҳими жорий мавсум лига чемпионлигини қўлга киритиш.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика