RU

Последние новости

14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  0 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  11 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   24 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  6 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9

Телефон ва планшетларингиз учун футболга оид 7 та энг яхши ўйин Новости

Телефон ва планшетларингиз учун футболга оид 7 та энг яхши ўйин

Футбол мухлислари, футболчилар ва хатто баъзи мураббийлар компютер ва телефонларда шу спорт турига оид ўйинларни ўйнашни жуда яхши кўришади.

Бугун биз фойдаланадиган гаджетлар учун ишлаб чиқарилган футбол билан боғланган 7 та энг яхши ўйинларни санаб ўтамиз.


Dream League Soccer

Кўчирилишлар сони: 50-100 млн.

Рейтинг: 4,5

Ўйин консоллари ва компютер учун ишлаб чиқарилган футбол ўйинларида икки ашаддий рақиб бор - FIFA ва PES. Булар худди "Барселона" ва "Реал"дек. Аммо мобил телефонлар учун танлов катта ва бу ерда на обрў ва на бренд катта рол ўйнайди. Шу сабабли "Google Play"да сиз компютер ва консолларда кўрмаган ўйинларни учратишингиз мумкин. Хатто уларнинг сифатидан ҳам мамнун бўласиз. Dream League Soccer - мана шундайлар сафига киради. Ажойиб графика, яхши даражадаги симуляция ва хатто футболчилар ҳам ҳақиқийга ўхшайди - ўйинда 6 та лига ва 7 та Кубок турнири бор. Шу билан бирга "Барселона" ёки "Реал" билан ҳам тўп тепишингиз мумкин. Бундан ташқари, ўзингизнинг орзулар жамоангизни тузиш имконияти ҳам бор.


Кўчириб олиш


FIFA 16

Кўчирилишлар сони: 50-100 млн.

Рейтинг: 3,9

Консолларда севиб ўйналадиган виртуал футболнинг мобил версиялари ҳам бор. Аммо смартфон ёки планшетингизда консоллардаги барча имкониятлар йўқ. EA Sports бу ўйиннинг мобил версиясини PS ва XBOX учун чиқарилганларига максимал даражада яқинлаштиришга уринган. Аммо бу мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмади. Аммо ҳар янгиланишдан сўнг ўйин реаллашиб боряпти. FIFA16 жуда талабчан ўйин ҳисобланади ва у қотиб қомаслиги учун телефон ёки планшетингиз кучли бўлиши керак.


Кўчириб олиш


Flick Shoot 2

Кўчирилишлар сони: 10-50 млн.

Рейтинг: 4,6

Катта тезкор хотирага ва кучли процессорга эга смартфон ва планшет сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етавермайди. Баъзилар эса йирик ва узоқ давом этадиган ўйинларни хушламайди. Ёқдинг - ўйнадинг - чиқдинг. Жарима зарбалари симулятори - "Flick Shoot"нинг иккичи қисми мана шундай ўйинлар сирасига киради. Махсус синов ёки шунчаки ҳисоб учун ўйналадиган бир нечта режимлари бор. Бу илованинг энг катта ижобий томони - мультиплеер. Доимо жонли рақиб ёки дўстингиз билан ўйнаш имконияти бор. Бошқарув жуда оддий - бармоғингиз билан зарба траекториясини ва тўпга бериладиган кучни кўрсатишнинг ўзи етарли.


Кўчириб олиш


Final kick

Кўчирилишлар сони: 10-50 млн.

Рейтинг: 4,3

Худди мана шу жанрга оид яна бир симулятор, аммо пенальтиси билан. Шу билан бирга, зарба берувчи ва дарвозабон ролида ҳам ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Драматик 11 метрлик жарима тўплари, атрибутларга бой танлов (ўзингиз истаган футболчини ўзгартиришингиз мумкин), мультиплеер - "Final kick" асосий устунлиги ҳисобланади.


Кўчириб олиш


Puppet Soccer, Puppet Soccer Champions

Кўчирилишлар сони: 10-50 млн.

Рейтинг: 4,3

Puppet Soccer - бу 1 га 1 қувноқ "қўғирчоқ" футболидир. Унда сиз терма жамоалар ёки Европа топ-клубларида ўйнашингиз мумкин. Персонажлар комикс услубида чизилган. Зарба беришга ҳалақит ва ёрдам берувчи "махсус эффектлар" ҳам бор ва уларни донатлар (ўйиннинг махсус пул бирлиги) эвазига харид қилишингиз мумкин. Умуман олганда қувноқ ўйин.


Кўчириб олиш


Score! Hero

Кўчирилишлар сони: 10-50 млн.

Рейтинг: 4,3

Score - иловаси мобил қурилмаларда жуда машҳурдир. Унинг турли версиялари бир-бирига ўхшамайди. Аммо уларни бир жанр боғлаб туради: Score - бу футбол билан бирлаштирилган босқичли топишмоқ. Сиз белгиланган вазифаларни бажариш учун учрашувларни тўлиқ эмас, бир неча дақиқа ўйнайсиз. Score! Hero иловасида футболчилик фаолиятини бошлайсиз - биринчи жамоа, биринчи учрашув, биринчи гол.


Кўчириб олиш


Score! World Goals

Кўчирилишлар сони: 10-50 млн.

Рейтинг: 4,3

Энг ноодатий симуляторлардан бири ва шуниси билан қизиқ. Футбол учрашувларини томоша қилаётиб "бу ерда мен ҳам гол урардим" деб ўйлаб қолганмисиз? Демак бу ўйин айнан сиз учун. Асосий вазифа - жаҳон футболида содир бўлган ҳақиқий голларни илова орқали такрорлаш. Сиз ўша ҳужумни 1 2 футболчилар билан эмас, балки кўплаб ўйинчилар орқали такрорлайсиз.


Кўчириб олиш

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика