RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  106 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  14 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Ташаккурнома ёхуд тақдирлаш маросими Ғузорда давом этди Новости

Ташаккурнома ёхуд тақдирлаш маросими Ғузорда давом этди

Хабарингиз бор, 12 март куни ЎзПФЛнинг “2021 йилги мавсумда ўтказиладиган мусобақалар регламенти”га асосан, мавсум бошланишидан олдин анъанага содиқ қолган ҳолда Суперлига қаторида, ПРО-Лиганинг ҳам 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Маросимда ПРО-Лига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда клуб раҳбарлари иштирок этишди. Анжуманни спорт ва футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳамда Хайрулло Ҳамидовлар олиб боришди. Дастлаб, ПРО-Лиганинг 2020 йилги мавсуми давомида эришилган ютуқ ва камчиликлари эслаб ўтилди. Турли йўналишда   тўртта футбол клублари тақдирланишди. Ушбу тўртлик ичида “Шўртан” ПФК ҳам борлиги қувонарли ҳол, албатта. ЎзПФЛнинг бош директори в.б Диёр Имомхўжаев ҳамда Ўзрепорт бош директори Равшан Жўраевлар, “Шўртан” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулинни “Махсус соврин” билан тақдирлашди.


ПРО-Лига мавсумига оз фурсат қолганлиги учун “Шўртан” футбол клубининг раҳбари маросимда иштирок этолмади. Шунга кўра, жорий йилнинг 16 март куни Ғузордаги “Шўртан” ПФК Академия биносига “Оқ бўрилар” жамоасининг раҳбари Шамил Ярулинни  қўлга киритилган мукофотини қутлаш учун Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Халматов ва Ғузор тумани спорт бўлими бошлиғи Урал Абдурасуловлар тадбирга ташриф буюришди. Анжуманда “Шўртан” жамоаси раҳбарлари, футболчилари, мурабийлар ва клуб ходимлари иштрок этишди.

“Шўртан” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин ҳаммага ўз миннатдорчилигини билдириб, соврин фақатгина меники эмас, бу эътирофда сизнинг ҳам ҳиссаларингиз катта деди. Шу жумладан, ЎФА, ЎзПФЛ ва “Шўртан” футбол клубининг ишчи-ходимлари, раҳбарларини ҳам таъкидлаб, ўз ташаккурини айтди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика