RU

Последние новости

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Таркибдаги ўзгаришлар, Теллес, ван де Бек ҳақида - Сульшер "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Новости

Таркибдаги ўзгаришлар, Теллес, ван де Бек ҳақида - Сульшер "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

ЕЧЛ доирасида "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало, Алекс Теллес коронавирусга чалинганини айтиб ўтаман. У касалликни енгиб чиққанидан кейин майдонга тушади.

Бугун Фреднинг ўйинига юқори баҳо бераман. У майдонда ҳар бир сантиметр учун курашди, позицияларда рақибга ютқазмади.

"Лейпциг" қарши-ҳужумлар тактикасига ўтиб олганидан кейин вазиятлардан унумли фойдаланиш ва тўпни йўқотмасликка эътибор қаратдик. Рэшфорд олдимга келди ва ўйинда ўйнашга чанқоқлигини айтди. Бу ҳам ўзига фойдали бўлди.

Донни ван де Бек - фантастик футболчи. Унинг тўп билан бирга ишлашини кўряпсизми?! Донни ҳимояга қаттиқ ёрдам беришдан ташқари, рақибларини ҳам ёпишни уддаламоқда, икки томон - ҳужум ва ҳимоядаги кўприк вазифасини ўтай олди.

Ўзгаришлар керак эди. Якшанба куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Бунга тайёр бўлишимиз керак. Лига ўйинларида барча жамоалар тиш қайтариб турибди. Иложи борича очко йўқотмаслик керак", - деди Сульшер.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика