Тарихга назар, 2011 йил. "Арсенал" - "Барселона" 2:1. Улар ҳозир қаерда?
18 фев 2019 22:28
Новости
Тарихга назар, 2011 йил. "Арсенал" - "Барселона" 2:1. Улар ҳозир қаерда?
2010/2011 йилги ЕЧЛ нимчорак финал доирасида "Арсенал" клуби Каталониянинг "Барселона" жамоасини қабул қилган ўйинга ҳам 8 йил бўлди. 2011 йил 16 февраль куни "Эмирейтс" майдонини ларзага солган ўйин ҳамон эсингизда бўлса керак. Мазкур учрашувда "Барселона" жамоаси ўйинни тўлиқ учтунлик билан бошлаган. Аммо, якун мезбонлар фойдасига ҳал бўлганди. Сал кам 60 минг томошабин кўз ўнгида кечган тўқнашувда ЕЧЛ тарихида "Арсенал" каталонияликларни илк маротаба мағлубиятга учратган, ютганда ҳам супер ирода кўрсатиб, Венгер фаолиятидаги ёрқин ғалабалардан бирини қўлга киритишига замин яратган эди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Давид Вилья Мессининг заргарона узатмасидан самарали фойдаланади ва ўйинда ҳисобни очади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида "тўпчилар" бор қуролларини тшга солган ҳолда, Валдес дарвозаси томон ўқ уза бошлашади. Шу штурмларнинг бирида Ван Перси жарима майдончаси ичида тўпга шундай зарба берадики, ушбу шедевр зарба олдида Виктор Валдес тугул, бутун "Барселона" клуби қотиб қолади. Ҳисоб тенглашгач, "канонирлар" руҳий устунликка эришади ва 83-дақиқадаги уриниш ҳам гол билан якунланади. Сеск Фабрегаснинг марказдан ибошлаб берган ҳужуми, ўнг қанотдан Насрининг юриши ва Аршавин... Ҳа Андрей дарвозадан чамаси 20-25 метрлар узоқликда аниқлик кўрсатиб, "Арсенал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. Мазкур вазиятда биринчи бор жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг чексиз қувончи голнинг аҳамияти қанчалик юқори эканлигидан далолат бериб турарди. Шу тариқа, "Арсенал" тарихида биринчи марта "Барселона" клубидан устун келади.
Учрашув қайдномасига киритилган барча Лондон клуби вакилларини ҳақида маълумот бериб ўтишга ҳаракат қилдик. Демак, ушбу ўйинда қатнашган ва захирадан драматик баҳсни кузатиб борган "канонирлар" ҳозир қаерда ва нима билан банд эканлигини билишга бефарқ бўлмасангиз, марҳамат қуйидаги зерикарли бўлмаган кичик фото мақола айнан сиз учун.
хирадан драматик баҳсни кузатиб борган "канонирлар" ҳозир қаерда ва нима билан банд эканлигини билишга бефарқ бўлмасангиз, марҳамат қуйидаги зерикарли бўлмаган кичик фотомақола айнан сиз учун.
"Арсенал" асосий таркиби:
53. Войцех Шесни (Дарвозабон)
Ўйнаган жамоалари: Арсенал, Брентфорд (ижара), Рома (ижара), Ювентус.
Ҳозирги клуби: Ювентус
"Брентфорд" жамоасида ижара асосида тўп тепганидан сўнг, Шеснининг "Арсенал"да етакчи бўладигандек кўринган эди. Аммо, 2014-2015 йилги мавсумда бир қанча шахсий ва майдон ташқарисидадаги ноҳуш воқеалар унинг фаолиятини буткул ўзгартириб юборди. Натижада, "Арсенал" раҳбарияти уни "Рома"га ижарага беришади ва Оспина ҳамда Петр Чех каби дарвозабонларни хизматидан фойдаланади.
2017 йил Жанлуижи Буффон ўйнаётган "Ювентус" клуби уни ўз сафига қўшиб олади. Польшалик посбон Буффон ПСЖга йўл олганидан кейин туринликларнинг асосий киперга айланди.
27. Эммануэл Эбуэ (Ўнг қанот ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: АСЕК Мимозас (Кот-д’Ивуар), Беверен (Белгия), Арсенал (Лондон), Галатасарой (Туркия), Сандерленд (Англия).
Ҳозирда: Фаолиятини якунлаган.
6. Лоран Косельни (Марказий ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Генгам, Тур, Лорьян (барчаси Франция), Арсенал.
Ҳозирги клуби: Арсенал.
Ҳимоячи "Арсенал" сафида 334 ўйинда майдонга тушган ва жамоанинг асосий ва муҳим ўйинчиларидан бири саналади. 2011 йил "Эмирейтс" ўйингоҳида "Барселона"га қарши тўқнашувда Мессини "блоклаш"га эришганди. Кўпчилик бу фикр тўғри эканлигини маъқуллаган.
20. Йохан Джуру (Марказий ҳимоячи)
Ўйнаган жамолари: Арсенал, Бирмингем, Ганновер 96 (иккласида ижара), Гамбург (Германия), Антальяспор (Туркия), СПАЛ (Италия).
Ҳозирда: Эркин агент.
32 ёшл Джуру СПАЛ жамоасида 5 ўйинда майдонга тушганидан сўнг, январь ойида эркин агент номини ўзига еп кўрди. Унинг "Арсенал" (2004-2014)дан кетишига асосий сабаб этиб жароҳатларни келтириш мумкин.
22. Гаэль Клиши (Чап қанот ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Кан (Франция), Арсенал (2003-2011), Манчестер Сити, Истанбул Башакшехир.
Ҳозирги клуби: Истанбул Башакшехир.
17. Алекс Сонг (Таянч ярим ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Бастия (Франция), Чарльтон (Англия, ижара), Барселона, Вест Хэм (ижара), Рубин (Казан), Сьон (Швейцария).
Ҳозирги клуби: Сьон (2018 йилдан бери).
19. Жек Уилшир (Марказий ярим ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Арсенал, Болтон, Борнмут (Англия, иккаласи ижара), Вест Хэм.
Ҳозирги клуби: Вест Хэм (Англия).
27 ёшли англиялик "тўпчилар" шарафини 197 учрашувда ҳимоя қилган (14та гол). Ўтган йил ёзда "болғачилар" сафига бориб қўшилди.
4. Сеск Фабрегас (Марказий ярим ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Арсенал (2003-2011), Барселона, Челси (2014-2019), Монако.
Ҳозирги клуби: Монако (Франция).
8 йил Арсен Венгер ишончини оқлаган ва "Арсенал" шарафини 300 дан ортиқ ўйинда муносиб ҳимоя қилган Сеск Фабрегас йуқоридаги мазмунли учрашувдан кейин ўзи тарбия топган "Барселона"га ўтиб кетади.
8. Самир Насри (Ҳужумкор ярим ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Марсель (Франция), Арсенал (2008-2011), Манчестер Сити, Севилья (ижара), Антальяспор, Вест Хэм.
Ҳозирги клуби: Вест Хэм.
Ўша фантастик ўйин бўлган кечада Самир Насри Аршавинга фаолиятидаги муҳим голли узатмани амалга оширган эди.
14. Тео Уолкотт (Ҳужумкор ярим ҳимоячи)
Ўйнаган жамоалари: Саутгемптон (Англия), Арсенал (2006-2018), Эвертон.
Ҳозирги клуби: Эвертон.
Тео Уолкотт келаси ойда 30 ёшга тўлади. У "Арсенал" учун 397 ўйинда қатнашган ва 108 та гол урган. Доимий жароҳатлар исканжасида қолиб кетган Тео ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва 2018 йил январь ойида "Эвертон" сафига бориб қўшилди.
10. Робин ван Перси (Ҳужумчи)
Ўйнаган жамоалари: Фейеноорд (Голландия), Арсенал (2004-2012), Манчестер Юнайтед (2012-2015), Фенербахче (Туркия) (2015-2018), Фейеноорд.
Ҳозирги клуби: Фейеноорд.
Ван Перси "Арсенал" таркибида сермаҳсуллик намойиш этган — 274 ўйин, 131 гол. Ушбу ўйинлари орқали Сер Алекс Фергюссон уни МЮга таклиф этди ва 3 йил давомида 105 та учрашувда иштирок этиб, 58 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
У ҳозирда Фейеноорд клубида фаолиятини давом эттирмоқда ва мавсум якунлангач бутсаларини михга илиш режаси борлигини эълон қилди.
Захирадан ўйинга қўшилганлар:
23. Андрей Аршавин (Ҳужумчи)
Ўйнаган жамоалари: Зенит (Россия), Арсенал (2009-2013), Зенит, Кубань (Россия), Қайрат (Қозоғистон).
Ҳозирда: Фаолиятини якунлаган.
Аршававиннинг голи "Барселона" устидан қозонилган тарихий ғалабани тақдим этган эди. 37 ёшли собиқ футболчи "Энфильд" стадионида "покер" қайд этган ва россиялик футболчилар маҳоратини кўрсатиб қўйганди. Ўша пайтлар Андрей супер мавсум ўтказган.
52. Никлас Бендтнер (Ҳужумчи)
Ўйнаган жамоалари: Арсенал (2005-2014), Бирмингем (ижара), Сандерленд (ижара), Ювентус (ижара), Вольфсбург (Германия), Ноттингем Форест (Англия), Русенборг (Норвегия).
Ҳозирги клуби: Русенборг.
Захира: 1. Мануэль Альмуния, 18. Себастьен Скиллачи, 28. Киран Гиббз, 7. Томаш Росицки, 15. Денилсон.
Барселона таркиби: Вальдес, Пике, Алвес, Абидал, Максвелл, Бускетс, Хави, Иньеста, Давид Вилья, Педро, Месси.
Захира: Жозе Пинту, Милито, Адриано, Маскерано, Кейта, Афеллай, Боян.
Комментарии