RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  18 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1024 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда Новости

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда

Йошими Ямашита Осиё кубогида бош ҳакамлик қилган илк аёл реферига айланди.

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Австралия ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин старт олди. Эътиборлиси шундаки, ушбу Осиё кубоги ўйинини тарихда илк бор аёл ҳакам бошқармоқда. Япониялик Йошими Ямашита Осиёнинг энг нуфузли футбол турнирида ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланди.  Йошими Ямашитага қанотларда ҳамюртлари Макото Бозоно ва Наоми Тешироги ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Йошими Ямашита Япониядан бўлган биринчи профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йилда ФИФА реферисига айланган. Токиодан бўлган Йошими Ямашита Япония J1 лигасида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган илк аёл реферидир. Бундан ташқари, Йошими Ямашита 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган олтита аёл ҳакамдан бири саналади. Қатарда ўтказилган мундиал аёл ҳакамлар ишлаган тарихдаги илк Жаҳон чемпионати эди. 

Маълумот учун, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олишган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика