RU

Последние новости

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз Новости

Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2009 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Ҳилол" (С.Арабистони), "Сабо Қум" (Эрон) ва "Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда юлдузли таркибга эга бўлган "шерлар" гуруҳда 13 очко билан "Ал Ҳилол" (14 очко)дан кейин иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Битта ўйиндан иборат ва ўз гуруҳи ғолиби бўлган клуб майдонида ўтган нимчорак финал баҳсида Виктор Жалилов шогирдлари Саудия Арабистонида "Ал Иттифоқ" меҳмони бўлишган. Гейнрихнинг жарима зарбасидан киритган ўша машҳур голи эвазига чорак финал йўлланмаси қўлга киритилган. Чорак финалда эса икки ўйин натижасига кўра кейинчалик ОЧЛ-2009 финалига етиб борган "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони)га имконият бой берилган (1:1, 0:4). Шу тариқа, ёш Одил Аҳмедов сардорлигидаги "Пахтакор" ўша мавсум Чемпионлар лигасида ўз юришини чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлган. Ўша мавсум ОЧЛда "Пахтакор" тўпурари Зайниддин Тожиев бўлганди. Тожиевларнинг энг каттаси 5та гол урганди, ажойиб натижа.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичининг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сабо Қум"ни қабул қилган. Ўша учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ форслар ҳисобни очишган. Кейинчалик Аҳмедов ва Андреев томонидан киритилган голлар эвазига иродали ғалаба тантана қилинган.

P.S. 11 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "A" гуруҳи
4-тур
, 22.04.2009
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 17000 томошабин
"Пахтакор" - "Сабо Қум" 2:1
Бош ҳакам:
Петер Грин (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 36 (пен.), С.Андреев 49 - М.Нури 5

"Пахтакор": 12.Игнатий Нестеров, 27.Илҳом Суюнов, 4.Боян Миладинович, 5.Асрор Алиқулов, 24.Анзур Исмоилов, 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов, 26.Дилшод Шарофутдинов (14.Шерзод Каримов, 46), 28.Станислав Андреев, 15.Александр Гейнрих (11.Садриддин Абдуллаев, 75), 10.Фарҳод Тожиев (29.Зайниддин Тожиев, 59).
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 2.Аҳрол Рисқуллаев, 3.Ғулом Ўрунов, 21.Камолиддин Тожиев.

"Сабо Қум": 1.Алмир Толя (18.Эршад Юсуфи, 46), 2.Мортеза Каши, 7.Ҳамранг Муҳаммад, 8.Моҳсен Баят, 10.Коланкай Адел, 14.Муҳаммад Нури, 17.Фазлималидареҳ Ферейдун, 22.Мустафо Маҳдизода (5.Ҳамид Сарабадани, 65), 23.Амирҳуссейн Фешангчи, 25.Мортеза Асади, 30.Ғуломризо Ризои (28.Али Амири, 83).

Огоҳлантиришлар: О.Аҳмедов 13, Ф.Тожиев 45 - Ф.Ферейдун 37, К.Адел 45+1, М.Баят 50

11 йил олдин айнан шу санада "Пахтакор" стадионига форс клубига қарши ўйинни жонли кўриш учун 17 минг мухлис келганди.


Устоз фотограф Анвар ака Илёсов кадрларни тарихга муҳрламоқдалар.


Бугунги кунда ОФК тизимида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис Санжар Ризаев.


"Сабо Қум" таркибида энг машҳур ўйинчи 30-рақамдаги ҳужумчи Ғуломризо Ризои эди.


"Пахтакор" эса юлдузли таркибга эга эди. Сиз бошланғич таркибда тушганларни кўраяпсиз, ҳали захирадан тушганлар ва ўйинда иштирок этмаган юлдузлар ҳам талайгина, бу ҳақда кейинроқ.


"Пахтакор" бош мураббийи Виктор Жалилов.


Александр Гейнрих ОЧЛ-2009да иккита гол урган, иккинчи голи ҳақида юқорироқда ёзгандим ("Ал Иттифоқ" дарвозасига жаримадан киритган).


"Сабо Қум" устози Мами Назар Задеҳ Масуд.


Тўп учун курашда Мортеза Асади ва Дилшод Шарофутдинов.


Мухлислар ўзига хос улкан либосни кўтаришганди.


Саша ва Амирҳуссейн синхрон рақсга тушишмоқда)


Муҳаммад Нури 5-дақиқадаёқ ҳисобни очганда ҳали биз ҳам гол нишонланган кадрни туширамиз деб "Пахтакор" ҳужум қиладиган томонда ўтирган фотографлар Ҳасан Пирмуҳаммедов, Хайрулла Холиқов ва Нодирхўжа Юлдашев.


"Сабо Қум"га қарши ўйиндан бир кун олдин 24 ёшга тўлган Анзур Исмоилов (рақами ҳам 24 бўлган ўша пайтда) Фазлималидареҳ Ферейдунга қарши.


Икки ажойиб ҳужумчилар Александр Гейнрих ва Ғуломризо Ризои тўқнашуви. Эҳтимол жисмоний жиҳатдан Ризои кучлироқ бўлгандир, лекин ҳужумчи сифатида Гейнрих кучлироқ бўлган мен учун.


Бундай ётишлар Гейнрихга ярашорарди, бошқаларга шолпиллаб қоларди))


"Пахтакор"га иродали ғалаба келтирган голларни киритган 22 ёшли Одил Аҳмедов ва 21 ёшли Станислав Андреев бир суратда.


Боян Миладинович Фазлималидареҳ (ўша учрашувни шарҳлаб борган шарҳловчига ҳавас қилмадим:))га қарши.


Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйин (106) ўтказган дарвозабон - Игнатий Нестеров. Игнат терма жамоада кўп ўйин ўтказиш борасида умумий рўйхатда Сервер Жепаров (126 ўйин) ва Тимур Кападзе (119 ўйин)дан кейин учинчи ўринда туради.


Бонус. "Пахтакор" - "Сабо Қум" (2:1) учрашуви қайдномаси.

Қандай ўйинчилар ўша куни ўйнамаганини ўзингиз кўришингиз мумкин.


P.S. "Championat.asia" ўқувчиларини олдинда яна бир тарихий ўйиннинг суратлари кутиб турибди, ишонинг кутганингизга ачинмайсиз. 17 йил олдинги ОЧЛ ярим финали доирасида Тошкентда ўтган беллашув ҳақида бироздан кейин бизда ўқийсиз ва расмларни томоша қиласиз.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика