RU

Последние новости

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  8 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  37 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Тарихда бугун. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1 Новости

Тарихда бугун. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1

Ўтган йил 22 апрель куни "Локомотив" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини қабул қилганди.

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган мазкур баҳсда 1:1 натижаси қайд этилган. "Локо" бу ўйингача бир марта ғалаба қозониб, икки бор ютқазиб қўйган, шу боис саудияликларга қарши баҳс муҳим аҳамиятга эга эди. 

Лекин "темирйўлчилар" ҳарқанча ҳаракат қилмасин, беллашувда зафар қуча олишмаган, ўйин 1:1 натижаси билан тугаганди. Аввалига "Ал Иттиҳод" футболчиси Ромариньо ҳисобни очган, унинг голи 12-дақиқага тўғри келганди.

 


36-дақиқага келиб "Локо" ҳисобни тенглаштирган ва бу вазиятда Темурхўжа Абдухолиқов ўзини кўрсатганди. У Жамшид Искандеров етказиб берган жарима тўпини голга айлантирган. Эҳтимол, "темирйўлчилар" шу куни ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ 75-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

 


Яна бир маълумот, бу ўйиндаги ҳаракатлари учун жамоамиз дарвозабони Жавоҳир Илёсов ОФК эътиборини тортиб, Осиё чемпионлар лигаси 4-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганди. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров эса ўша ўйиндан кейин шундай деган: 

- "Ўйиндан қониқдим. Бир ҳафта ичида учинчи марта майдонга тушдик. Иккинчи бўлимни фаол бошлагандик, афсуски қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Лекин мана шундай баҳслар кўпроқ бўлиши керак, шундагина жамоа шаклланиб боради".

 

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи, 4-тур. 22.04.2019

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 1:1

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (36) - Ромариньо (12).

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Диёр Туропов, Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов. 

Захирадан тушганлар: Филипп Райевац, Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Йелич. 

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой).

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика